Янги iPhone 7 “аждодлари”га нисбатан анча арзон бўлади

Янги iPhone 7 “аждодлари”га нисбатан анча арзон бўлади

Wccftech инсайдер манбааси жорий йилнинг сентябрь ойи бошида намойиш этилиши кутилаётган iPhone 7 флагманининг нарх-навоси юзасидан янги маълумотни эълон қилди. Манбаанинг маълум қилишича, смартфоннинг энг оддий талқини 16 ГБ хотира сиғимига эга iPhone 6s’дан 100 доллар арзонроқ нархда сотувга чиқарилади.
Бугунги кунда АҚШда айфон флагманининг 16 ГБ доимий ички хотирага эга талқинининг расмий баҳоси $649 доллар. Шунингдек, 64 ГБ талқин – 749 доллар, 128 ГБ талқин – 849 доллардан сотилмоқда. ​​Инсайдерлар iPhone 7 энг камида 32 ГБ доимий ички хотирага эга талқинда ишлаб чиқарилишини, у халқаро бозорга 550 доллардан сотувга чиқишини катта ишонч билан маълум қилишмоқда.
Айфон саноатидаги бу “арзончилик”ни ишлаб чиқаришдаги харажатларнинг қисқариши, шу билан бирга жаҳон миқёсида рақобатчи компаниялар томонидан ўз флагманларини арзон баҳолашлари билан боғлаш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль ҳолатида “Малика” савдо мажмуасида Apple iPhone 6S’нинг 16 Гб хотирага эга версияси 4,064,000 сўмдан сотилмоқда. Янги айфонни бундан 100 АҚШ доллари арзонроқ нархда сотиб олиш кимга ҳам ёқмайди дейсиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.