Янги iPhone'лар муҳим жиҳатдан маҳрум бўлади

Янги iPhone'лар муҳим жиҳатдан маҳрум бўлади

Apple ниҳоят 2017 йилда кимгадир маъқул бўлган ва кимнидир норози қилган жиҳатни 2019 йилги айфонлардан олиб ташлайди. Яъни, янаги йилги айфонлар олд панелининг юқори қисмида ўйиқ ёки сенсорлар учун махсус ҳудуд бўлмайди.

iPhone X Apple учун катта тажриба бўлди. Айрим экспертлар компаниянинг бу қарорини қоралаган бўлишса ҳам, $1,000 долларлик айфон харидига бу жиҳат у қадар ҳам таъсир қила олмади. Айрим ишлаб чиқарувчилар бу ўйиқни ёпиш учун иловалар тайёрлашган бўлишса-да, Apple булардан фойдаланишни тақиқлади. Бу - ўзини ҳурмат қилиш ҳисси!

Аслида iPhone X моделидаги ўйиқ унга "тўлиқ экранли" дизайн учун керак. Apple бу ҳудудга йилнинг инновацион ғояис дея эътироф этилган Face ID тизимни, жумладан олд камера, инфрақизил нурли камера, юздаги нуқталарни аниқловчи проектор, нурлантирувчи ёриткич ҳамда динамик, микрофон ҳамда бир нечта сенсорларни жойлаштирган. Бундай ҳудуд ҳозирча керак, боиси ҳали уларни дисплей остига жойлаштириш имкони йўқ.

Таниқли 9to5Mac нашрига кўра, Apple дисплей ости технологиясини ривожлантирмоқда ва 2019 йилда бу таркибий қисмларни дисплей остига жойлаштиришга муваффақ бўлади. Korea нашрларида ёзилишича, Apple 2019 йилда ишлаб чиқарадиган смартфонларнинг OLED панелида ўйиқ бўлмайди. Apple бунинг бошқа муқобилларини таклиф қилади.

Samsung эса бундай сенсорлар учун OLED панелининг ўзидан тешиклар ўйиш учун патент олган. Бундай тешиклар экран атрофидаги "Black Matrix" номли махсус матрицада бўлади. Эҳтимол, Apple ҳам шундай йўл тутиши мумкин.

Apple ишлаб чиқарадиган бирор смартфон ёки технология ҳақида олдиндан маълумот олиш қийин. Тақдимот кунига қадар компания буни қаттиқ сир сақлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!