Янги рангдаги iPhone 8'нинг номи маълум бўлди

Янги рангдаги iPhone 8'нинг номи маълум бўлди

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида мис-тилла рангли iPhone 8 моделининг қайси номда аталишига оид маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра Apple мазкур талқиндаги айфонга "Blush Gold", яъни "қизғиш-тилла ранг iPhone" деб ном қўйган.

«Foxconn заводида янги iPhone 8 «қизғиш-тилла ранг» номи билан аталади», — деб ёзади инсайдер Бенжамин Гескин (Benjamin Geskin).

Шунингдек, экспертнинг фикрича, янги рангдаги iPhone фақатгина 64 Гб ва 128 Гб доимий хотирага эга талқинларда ишлаб чиқарилади. Apple'нинг бу талқинда нега 256 гигабайтли доимий хотирали модел ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйишининг сабаби ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Apple сентябрда iPhone 7s ва iPhone 7s Plus, шунингдек 10 йилликка бағишланган тўёна айфон -- iPhone 8'ни тақдим қилади. Маълум бўлишича, iPhone 8 Apple'нинг OLED-дисплейли, ромдан холи, қиёфани танийдиган ва бошқа жиҳатларга эга илк смартфони бўлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.