Янги Redmi Note 5 Pro'даги технология Galaxy S9'да ҳам йўқ!

Янги Redmi Note 5 Pro'даги технология Galaxy S9'да ҳам йўқ!

Хитойнинг Xiaomi корпорацияси мухлисларни хурсанд қилишдан бир зумга бўлса ҳам тиним олаётгани йўқ. Навбатдаги янгилик компаниянинг Redmi Note 5 Pro ҳақидаги смартфонига оид. Унга кўра хитойлик ишлаб чиқарувчи 2018 йилнинг 16 мартида мазкур моделнинг янги версиясини тақдим қилади. Орадан бир неча кун ўтиб бу модел сотувга ҳам чиқарилади.

Куни кеча Xiaomi корпорациясининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида Xiaomi Redmi Note 5 Pro смартфонига оид тизер-сурати эълон қилинди. Унда акс этишича, Xiaomi Redmi Note 5 Pro телефон аппарати Netcom 5.0. технологиясини қўллаб-қувватлайди. Натижада бу модел бир вақтнинг ўзида ҳар иккала сим картаси орқали LTE 4G алоқа тармоғига улана олади.



Айтиш жоизки, айни пайтда бозорда мавжуд 99,9% 2 та сим карталик мобил алоқа воситалари бир вақтда фақат битта сим картаси орқали тўртинчи авлод алоқа тармоғига улана олади. Мисол учун, битта сим карта 4G тармоғига уланса, бошқаси албатта 2G ёки 3G тармоғига уланиши зарур бўлади.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro эса бу қоидани инкор қилади ва фойдаланувчига бир вақтнинг ўзида 2 та сим карта орқали юқори сифатли алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини беради. Айтиш жоизки, бундай имконият ҳаттоки яқинда ҳаммани лол қолдирга Samsung Galaxy S9 флагманида ҳам йўқ. Бошқа смартфонлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Netcom 5.0 технологияси эвазига Xiaomi Redmi Note 5 Pro фойдаланувчиси смартфондаги 2 та сим картадан бир вақтнинг ўзида нафақат тўртинчи авлод, балки 3G тармоғида ҳам фойдаланиши мумкин. Гап ҳамёнбоп смартфон ҳақида кетаётганини ҳисобга олсак, бу - мақтовга сазовор жиҳат.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro 16 март куни, яъни Samsung Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ смартфонлари жаҳон бозорига савдога чиқариладиган кунда тақдим қилинади.

Xiaomi Redmi Note 5 Pro'нинг ўзига хосликлари:

Экран: 5.99 дюймли, FHD+ сиғимли (2160 x 1440 пикселли), IPS матрицали, 2.5D шаклидаги безак ҳамда Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган. Ҳар бир дюймдаги пикселлар сони -- 403 (ppi) та!!!

Процессор: 1.8 Ггц, 64 битли ва 8 ядроли Snapdragon 636; 
Видео карта: Adreno 509;
Тезкор хотира: 4 Гб / 6 Гб;
Доимий хотира: 64 гигабайт ва micro SD орқали 128 гигабайтгача катталаштириш мумкин;
Бош камера: 12 Мп (f/2.2) Sony IMX48 + 5 Мп (f/2.0), LED фоточақноқ;
Селфи камера: 20 мегапикселли (f/2.2) Sony IMX376 сенсори, илғор LED фоточқаноқ;
Операцион тизим: Android 7.1.2 Nougat'нинг MIUI 9 прошивкаси;
Алоқа: WiFi, 3G, LTE w/ VoLTE, Bluetooth 4.2, OTG, GPS, A-GPS, GLONASS, қўш SIM карта (гибрид);
Бошқа жиҳатлари: бармоқ изи сканери, инфра қизил нур;
Корпус ранглари: қора, тилла, пушти тилла, кўк;
Ўлчамлари: 158.6 x 75.45 x 8.05 мм;
Вазни: 181 грамм;
Нархи: 218 АҚШ долларидан (4+64 Гб) бошлаб, 265 АҚШ долларигача (6/64 ГБ).

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.