Янги Tizen-смартфон – Samsung Z3 расман намойиш этилди

Янги Tizen-смартфон – Samsung Z3 расман намойиш этилди

Samsung компанияси ўз мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган Tizen операцион системаси асосида ишлайдиган янги Samsung Z3 смартфонини оммага расман таништирди.

samsun2

Мазкур смартфон пикселлар сиғими 1280х720 ни ташкил этувчи 5 дюймли (1 дюйм – 2,54 см) AMOLED экрани, 1,3 ГГц частотали 4 ядрога эга процессор ва 1 ГБ тезкор хотира билан таъминланди. Ички хотираси 8 ГБни ташкил этса-да, унга 128 ГБгача бўлган хотира картаси (флешка) жойлаштирса бўлади. Смартфоннинг асосий камераси 8, олд камераси 5 мегапикселни ташкил этади.

Аккумуляторининг сиғими 2600 мАс бўлиб, гаджет ҳажми 70х141,6х7,9 мм, вазни эса 137 граммдан иборат. Қурилма Samsung ўз телевизорлари ва электрон қурилмаларида фойдаланиб келаётган  хусусий Tizen операцион системаси асосида ишлайди. Z3ни мазкур операцион системада ишлайдиган иккинчи смартфон эканини ҳисобга олсак, уни сайёрамиздаги энг тезкор Tizen-смартфон деб аташ мумкин.

samsun3

Смартфонга иккита SIM-карта жойлаштириш мумкин. Қурилмани арзон баҳоларда сотувга чиқариш фикри бўлгани сабабдан унга тўртинчи авлод тармоқларини қўлловчи тизим жойлаштирилмади. Бироқ компания вакиллари унинг дизайнига алоҳида эътибор қаратишди ва ташқи кўриниши компаниянинг энг илғор маҳсулотлари қиёфасини ўзида акс эттиради. Смартфон корпуси эса пластикдан тайёрланган бўлиб, сотувга олтин, қора ва кумуш ранглардаги намуналари чиқарилади.

samsun4

Айни пайтда Samsung Z3 Ҳиндистонда 8490 рупий (тахминан 130 доллар) га сотилмоқда. Аввалги Z1 моделидан фарқли равишда, Z3 Европа бозорига ҳам чиқарилиши мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!