Яп-янги Nokia 7'да суратга олиб кўришди

Яп-янги Nokia 7'да суратга олиб кўришди

Кеча хабар берганимиздек, HMD Global компанияси ўрта нархли Nokia 7 смартфонини тақдим қилди. Ишлаб чиқарувчининг ишонч билдиришича, смартфон кучли камерага эга ва унинг сурат олиш имкониятлари Nokia 8 флагманиники билан бир хил.

Гарчи, Nokia 7'нинг бош камера сенсори тоқ бўлса ҳам, муҳандислар унга сифатли камера технологиясини татбиқ қилишга ҳаракат қилишган. Хусусан, 16 мегапикселли бош камера сенсорига f/1.8 стандартидаги ёруғлик тақсимловчи мослама ўрнатилган. Ва, бу ерда қадимги Zeiss бренди линзаларини кўриш мумкин. Олд камера сиғими 5 мегапикселли ва унинг диафрагмаси f/2.0 стандартли.

$377 АҚШ долларидан бошлаб сотилиши режа қилинган Nokia 7 камераси олган қуйидаги камераларга баҳо беринг.

Эслатиб ўтамиз, янги смартфон ўртача имкониятли Snapdragon 630 чипи платформасида яратилган ҳамда 4/6 Гб оператив хотира, 64 Гб доимий хотира билан таъминланган. microSD ёрдамида хотирани 128 Гб.гача катталаштириш мумкин. Nokia 7'нинг 3000 мА соат ток сиғимига эга аккумулятори унга қувват етказиб беради. Унинг шиша корпуси IP54 гувоҳномасига эга ва чангдан ҳимояланган. Орқа панелда бармоқ излари сканери ҳам бор.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.