Яхши сотилаётган Redmi 5 ва Redmi 5 Plus нархлари "ерга тушди"!

Яхши сотилаётган Redmi 5 ва Redmi 5 Plus нархлари

Xiaomi компаниясининг сўнгги ҳамёнбоплари саналмиш Xiaomi Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus смартфонларининг бир ой аввал бўлиб ўтган тақдимотидан сўнг бу моделларга нисбатан жамоатчиликда катта қизиқиш уйғонди. Смартфонлар бозорга кутилганидан бир оз қиммат -- Xiaomi Redmi 5'нинг энг арзони (2/16 Гб) учун $120, 3/32 Гб талқини учун эса $145 доллар, Xiaomi Redmi 5 Plus'нинг стандарт (3/32 Гб) талқини $160 ҳамда 4/64 Гб версияси $205 доллардан сотувга чиқарилган эди.

Юзага келган юқори талабдан илҳом олган компания уларнинг нархларини кўтариш ўрнига, бу моделларни янада арзонлаштирди. Натижада, Redmi 5 моделининг 3/32 Гб талқинини $139,99 доллардан, Redmi 5 Plus моделининг 3/32 Гб версиясини $158,99 доллардан харид қилиш мумкин бўлди. Ҳозирча ҳар иккала модел тилла ранг, қора, кўк ҳам пушти рангли корпусларда ишлаб чиқарилмоқда.

5,7 дюймли, пикселлар сиғими 1440х720 белгига тенг ҳамда 2,5D эффектига эга шиша билан қопланган экранган эга бўлган Xiaomi Redmi 5 ва 5,99 дюймли ва FullHD+ экран билан таъминланган Redmi 5 Plus смартфонлари ёрқин ва йирик дисплейда тасвир ва томоша кўришга иштиёқманд одамлар учун.

Redmi 5'нинг платформа таъминоти қуйидагича: 14 нанометрли техник жараёнда ишлайдиган Snapdragon 450, 2/3 Гб оператив хотира, 16 Гб ёки 32 Гб доимий хотира.

Гаджетларга 5 Мп аниқлигидаги, қолаверса "юмшоқ" тусли фоточақноққа эга олд ҳамда 12 Мп аниқлигидаги бош камера модули ўрнатилган. Улардан "аждодлари"га қараганда бир оз сифатли суратлар кутиш мумкин. Xiaomi Redmi 5'нинг батарейка сиғими 3300 мА соат. Смартфон 2 та сим-картали, бармоқ излари сканерига эга ҳамда Android Nougat'нинг MIUI 9 талқинида фаолият кўрсатади.

Xiaomi Redmi 5 Plus функциялари ҳам деярли шундай, бироқ унга нисбатан илғор ва янги Snapdragon 625 платформаси ўрнатилган. Унинг 2 хил хотирага эга талқини ишлаб чиқарилади: 3/32 Гб ҳамда 4/64 Гб. Шу билан бирга, батареясининг ток сиғими 4000 мА соат. Маълум қилинишича, тўлиқ қувват девайсга 2 кун ишлашига етади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.