Яхши сотилишда Galaxy S8'ни "мағлуб" қилган Android смартфон билан танишинг

Яхши сотилишда Galaxy S8'ни

Хитойнинг OPPO смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси ўрта нархли, сифатли смартфонлари билан танилган. Шулардан бири OPPO R11 модели бўлиб, яқинда эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, энг яхши сотилаётган Android смартфонлар орасида у бозорда тобора оммалашаётган Samsung Galaxy S8'ни ҳам ортда қолдирган. OPPO R11 билан бирга, OPPO A57 модели ҳам энг бозорбоп Android "ақлли телефон"лар деб топилган.  

Жаҳон миқёсида яхши сотилаётган OPPO R11 ҳамда OPPO A57 моделлари рейтингида Apple’нинг iPhone 7 ҳамда iPhone 7 Plus флагманларидан сўнг 3- ва 4-ўринда туришибди. Улардан сўнг "кучли бешлик"да Samsung Galaxy S8 турибди.

9 июнда Хитойда тақдим қилинган Oppo R11'нинг энг муҳим жиҳатлари қаторига фотосурат олиш имкониятларини келтириш мумкин. Мисол учун, девайснинг 20 мегапикселли олд камера билан таъминлангани кутилмаган хабар бўлди. Икки объективли бош камераларнинг бирига кенг бурчакли сурат олувчи 6 линзали, апертура ҳажми f/1.7 бўлган 16 мегапикселли Sony IMX398 датчиги, иккинчисига 20 МП сиғимли сурат олувчи Sony IMX350 сенсор ўрнатилган. Унга суратларни қайта ишлайдиган махсус Qualcomm Spectra 160 ISP процессорига эга.

Oppo R11 эса 5,5 дюймли AMOLED матрицали FullHD дисплей, 4/64 ГБ хотирага эга. Смартфон бир қарашда iPhone дизайнини эслатиб юборади. Жумладан, ташқи кўриниши iPhone 7 Plus ҳамда ҳали тақдим этилмаган OnePlus 5 телефонларига ўхшаб кетади. Металл корпусли смартфоннинг қалинлиги 7,8 мм, вазни эса 188 грамм. OPPO R11 $450 доллардан сотувга чиқарилган.
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Oppo R11 Plus

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.