Йилнинг энг арзон смартфони, аммо қўш камерали ва HD-дисплейли!

Йилнинг энг арзон смартфони, аммо қўш камерали ва HD-дисплейли!

Янги йил байрами арафасида BLUBOO компанияси 2017 йилнинг энг ҳамёнбоп иккита смартфонини тақдим этмоқчи. Булар BLUBOO D2 ҳамда BLUBOO D2 PRO қурилмалари бўлади, деб ёзади Gagadget.

ЎҚИНГ: Бор-йўғи 150 долларга ромсиз Bluboo S8 Plus буюртма қилинг!

Суратларидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, мазкур икки моделнинг ҳам корпуси металл ромли шиша панеллар билан жиҳозланган. Лазерли сайқаллаш ва нанобўёқлар технологиясини қўллаган ҳолда ишланганлиги боис, шиша панеллар жуда қимматбаҳо гаджетлардаги каби ҳашамдор кўриниш олган. Бунинг устига, BLUBOO D2 модели пўлат симли органик шиша билан, D2 PRO девайсини эса Corning Gorilla 4 ҳимоя шишаси билан муҳофазаланган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S8’нинг учта ромсиз рақиби – катта чегирмада!

BLUBOO D2 диагонали 5.2 дюймга тенг, Sharp компанияси маҳсулоти бўлган HD-дисплей билан жиҳозланган. Смартфон 4 ядроли MT6580A чипи базасида ишлайди. Унинг асосий камераси қўшалоқ модулли (8+8 МП) бўлиб, LED-чақноқ билан жиҳозланган. Селфи учун ҳам қурилманинг экрани устида 8 мегапикселли камера ажратилган. Бу телефон 3G тармоғида ишлайди ва 3300 мА/соат сиғимли аккумулятордан қувват олади.

BLUBOO D2 PRO моделининг HD-экрани ҳам Sharp томонидан тақдим этилган, диагонали 5.2 дюймли. «Юраги» эса янада бақувват – 4 ядроли MT6737 процессори. 13 мегапикселли қўшалоқ объективдан иборат асосий ҳамда 8 мегапикселли модулли олд камераларига эга. Мазкур модел 4G Cat 4.0 алоқа тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Ишончли манбадан «сизиб чиққан» маълумотга кўра, BLUBOO D2 модели атиги 50 АҚШ долларига нархланади, дейилади хабарда. BLUBOO D2 PRO эса 80 доллар нархида бозорга тақдим этилиши айтилмоқда. Бу қурилмаларнинг расмий тақдимоти шу йилнинг 12 декабрида бўлиб ўтади. Улар ҳақида батафсил маълумотни эса BLUBOO сайтидаги махсус саҳифадан олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Экспертлар кузнинг 5 та энг яхши ҳамёнбоп смартфонларини айтишди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.