"Йилнинг энг фойдасиз гаджети" нимага қодир?

Санчқи жиҳози жаҳон ошхонасининг муҳим воситаларидан биридир. Тамаддихонага, айниқса шаҳарнинг донғи кетган лағмонхонасига кирган одамнинг қулоғига биринчи бўлиб идиш-товоқларга шоша-пиша урилаётган қошиқ ёки санчқи овози эшитилади. Бу овоз кимгидар ёқади, кимга эса йўқ. Бироқ, инновация ёрдамида бу шовқинни пасайтириш имкони бор экан, нега ундан фойдаланмаслик керак?

Япониянинг 69 йиллик фаолият тарихига эга Nissin компанияси ярагтан янги гаджет кўпчиликни ҳайратга солди. Бу гаджет лағмонни иштаҳа билан паққос тушираётган хўранданинг вилкасидан чиқаётган асабни эговлайдиган шовқинни йўқ қилар экан. Бу кашфиёт жамоат жойларида осудаликни таъминлаш тарафдори. Нарх ҳам чакки эмас -- $130!

Яқиндагина тақдим қилинган бу гаджет экспертларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлмоқда. Уни яратиш шартмиди? Бироқ, ҳаётни қулайлаштиришда японларга тенг келадигани йўқ. Айниқса. узоқ умр кўрувчи японлар шовқинни ёқтирмаслиги аён бўлди.

Бу гаджетга мос келадиган Otohiko санчқилари чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, гаджет овқатни чапиллатиб истеъмол қилаётган фойдаланувчининг ёқимсиз товушиниям бошқаларга эшиттирмайди. Шунингдек, бу гаджет ўйин ўйнаётганда смартфон динамигидн таралаётган ортиқча шовқинни ҳам камайтиради.

Otohiko вилкаси ва гаджетидан 5,000 дона ишлаб чиқарилади, холос.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.