Йилнинг кутилган смартфони -- ромсиз Xiaomi Mi Mix 2 тақдим қилинди

Йилнинг кутилган смартфони -- ромсиз Xiaomi Mi Mix 2 тақдим қилинди

Xiaomi компанияси йилнинг энг шов-шувли ва кутилган смартфони — ромсиз Mi Mix 2'ни расман тақдим қилди.

 Янги смартфон 5,99 дюймли, 2160×1440 пикселли ва томонлар нисбати 18:9 ўлчамли дисплейга эга бўлган. 

Mi Mix билан солиштирганда, дисплей қуйисидаги ҳошия 12 фоизга қисқарган. Керамикадан тайёрланган корпус 4 ёнга қайрилган дизайнда тайёрланган. Шунингдек, аввалги авлодда олд панелнинг 91 фоиз қисми экрандан иборат бўлган бўлса, янги авлод "ромсизи"да олд панелнинг 93 фоиз қисми экрандан иборат.
Смартфонда 8 ядроли, частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган Snapdragon 835 процессори, 12 мегапикселли бош ва 5 мегапикселли олд камера, ток сиғими 3400 мА соат аккумулятор ўрнатилган. 

Флагманнинг ўлчамлари: 151,8×75,5×7,7 мм, вазни — 185 грамм.

Илғор камера модулига эга бўлган бош камера ҳалқаси 18 каратли олтин гардиш билан ўралган.

Гаджетнинг том қисмида суҳбат карнайи ва оралиқ-масофа сенсори маҳорат билан "бекитиб" қўйилган.

Гаджет талқинига кўра 6 ёки 8 ГБ тезкор ҳамда 128 ёки 256 ГБ доимий хотирага эга бўлган. Ҳар иккала модел бир неча кунлардан сўнг $510 ҳамда $620 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Xiaomi Mi MIX 2

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.