YotaPhone 3 тез кунда, кутилганидан арзон баҳода сотувга чиқади

YotaPhone 3 тез кунда, кутилганидан арзон баҳода сотувга чиқади

Хабарингиз бўлса, Россиянинг «Yota Devices» ҳамда Хитойнинг China Baoli Technologies компаниялари ҳамкорликда 2013 йилдан бошлаб 2 та мустақил экранга эга YotaPhone смартфонларини ишлаб чиқармоқда.

Пекинда ўтган ҳафтада мазкур компаниянинг YotaPhone 3 смартфони тақдимотига бағишланган расмий тадбири бўлиб ўтди.

YotaPhone 3 смартфони 64 ва 128 ГБ флэш-хотирали талқинларда ишлаб чиқарилади. Унинг тезкор хотираси 4 гигабайтли бўлади. Смартфонга яқинда тақдим қилинган ва флагман чиплардан бир оз орқада бўлган Snapdragon 625 процессори, электр токи сиғими 3300 мА соат бўлган аккумулятор, 12 МП бош ва 13 МП олд камера модуллари ўрнатилган.


Жаҳоннинг илк 2 экранли смартфонини ишлаб чиқарган YotaPhone бу галги мобил алоқа воситасига ҳам мазкур анъанани жорий қилган. Асосий -- 5,5 дюймли рангли экран учун Samsung'нинг Super AMOLED, Full HD (1920×1080 пикселли) сиғимли дисплейи, шунингдек орқа экранга E-Ink технологиясига эга бўлган 5,2 дюймли HD сиғимли экран ўрнатилган.

YotaPhone 3 шу йилнинг сентябрида Хитой ҳамда Россияда 350 (63 ГБ) ҳамда 470 (128 ГБ) АҚШ долларидан сотувга чиқарилади. Девайс кутилганидан 50 АҚШ доллари арзонга сотувга чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тақдим қилинган YotaPhone 2 модели “Малика” савдо-расталарида 1,3 миллон сўм нархида сотилаётган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#YotaPhone

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.