YouTube бош офисида отишма: жабрланганлар бор, Тим Кук ҳамдардлик билдирди (+видео)

  •   DiMaX
  •  999
  •  04.04.2018 09:19

YouTube бош офисида отишма: жабрланганлар бор, Тим Кук ҳамдардлик билдирди (+видео)

3 апрель куни АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Бруно шаҳрида жойлашган YouTube офисида отишма юз берди. Видеохостинг сервисининг бош офисига қуролланган аёл бостириб кириб, ҳужум қилган.

ЎҚИНГ: «Кўринмас» хакерлар гуруҳи банкларга ҳужум қилди

Хабарларга кўра, аёл бу офисга орқа эшикдан кирган. У қуролидан ўт очиб, камида тўрт кишини жароҳатлаган, кейин эса ўзини ўлдирган. Жароҳат олган ходимлар касалхонага етказилган, полиция вазиятни ўрганмоқда.

Воқеа маҳаллий вақт билан соат 13 атрофида содир бўлган. Мана, воқеа жойидан тайёрланган видеолавҳани бирга томоша қиламиз:

Айтиб ўтиш керакки, YouTube штаб-квартирасида 1700 нафарга яқин ходим ишлайди, улар эвакуация қилинган. Полициянинг дастлабки тахминига кўра, бу отишма теракт эмас, балки зўравонлик, деб баҳоланмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook тасодифан ўз модераторларининг ҳаётини хавфга қўйди

Apple бош директори Тим Кук мазкур воқеа юзасидан YouTube ҳамда Google’га ўз ҳамдардлигини билдирган:

ЎҚИНГ: Apple'да "аср ўғирлиги" содир этилди