YouTube’да кунига 1 миллиард соатлик видео кўрилмоқда
YouTube фойдаланувчилари ҳар куни 1 миллиард соатлик онлай-видеони томоша қилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг технология масалалари бўйича вице-президенти Кристос Гудроу маълум қилди, деб ёзади Ҳилол сайти.
«Агар YouTube орқали 1 миллиард соат давомида видео томоша қиламан десангиз, бунинг учун сизга 100 минг йилдан кўпроқ вақт керак бўлади», – дея ёзди Гудроу компаниянинг расмий блогида.
YouTube видеохостингига 2005 йилда асос солинган. 1,5 йилдан кейин компанияни Google сотиб олди. Веб-трафик таҳлили билан шуғулланувчи Alexa Internet компанияси маълумотига қараганда, YouTube дунё бўйича энг кўп фойдаланиладиган иккинчи сайт ҳисобланади.