"Юбилей айфони" -- iPhone X тақдим қилинди

Ниҳоят, бу OLED экранли iPhone X! Яъни "Ten"! Уни Apple "Super Retina" технологиясидаги  OLED экран" деб атади.




Бу барқарор ишлаши учун телефонда қўшимча, A11 чипига ёрдамчи модул ўрнатилган. 







5.8 дюймли шиша корпус сув ва чангдан ҳимояланган. Ҳар бир дюймда 458 та белги, пикселлар сиғими 2436 x 1125! 

3D Touch, True Tone, Home тугмалари энди йўқ. Экран эса унга бармоқ тегиши билан ёқилади.

Телефон асосан ишора билан бошқарилади. Ён томондаги тугма катталашган ва у Siri виртуал ёрдамчисини чақиради. 

Разблокировка учун — Face ID сканеридан фойдаланилган. Бу функция учун ёрдамчи чипи масъул.

Экран устидаги кичик ҳудудда жойлашган датчиклар орасидаги инфра-қизил рангли камера Face ID функциясининг тунда ҳам ишлашига хизмат қилади. 

Face ID фойдаланувчи қиёфасини шу қадар диққат билан ўрганадики, у ҳатто соч турмагининг ўзгаргани ва кўзойнакни ҳам танийди ва куннинг хоҳлаган вақтида ишлайди.

Маълум қилинишича, Touch ID'ни бузиб кириш имконияти 50 мингтадан 1 уринишга тенг. Face ID орқали разблокировка қилиш имконияти 1 миллионтадан битта ҳолатни ташкил қилади. Бунда ҳам смартфон жуда ўхшаш эгизакларда адашиши мумкин. 

Флагмандаги Animoji технологияси — анимацион эможи бўлиб, камера қиёфанинг ҳолатини аниқлайди ва фойдаланувчининг ҳис-ҳаяжонини эможиларда баён қилади.

Дастурий таъминот имкониятлари юқори! "X" талқини дизайни ва илғор чипи билан диққатга сазовор! 6 ядроли бу чип жаҳоннинг энг кучли мобил процессори бўлиши мумкин.  

iPhone X бош камераси ҳам 2 сенсорли. Шубилан бирга, фоточақноғи 4 диодли!

Шунингдек, бу флагманда ҳам симсиз қувват олиш учун QI стандарти қўлланилган. Маълум қилинишича, унинг аккумуляторининг қуввати iPhone 7'никидан 2 соат кўпроққа етади.   

Умуман олганда, iPhone X — iPhone 8'нинг ромсиз ҳолати, деса тўғри бўлади. Фақат камера имкониятлари бир оз юқори. Платформа самарадорлиги деярли бир хил.

Яна бир муҳим хабар! AirPods аудио-қулоқчини учун ишланган янги ғилоф уни симсиз қувватлайди. 

AirPower симсиз қувватлаш гиламчаси эса йил охирида сотувга чиқарилади.

Навбатдаги видеода дизайнер Жони Айв iPhone X дизайни ҳақида гапириб берди. 

iPhone X 2 талқинда — 64 ГБ ва 256ГБ доимий хотирали талқинларда сотувга чиқади. Унинг нархи 999 доллардан бошланади! Энг қиммати эса $1,149 доллардан сотилади. Октябрдан аввалдан буюртма олинади ва флагман 3 ноябрдан сотувга чиқарилади.

Юқоридаги сўнгги сурат -- девайслар рўйхатига қарар экансиз, на уёқлик ёки на буёқлик бўлган iPhone 8 Plus'нинг унда йўқлигидан, бу гаджет кимга керак, деган фикр миядан ўтади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!