Таҳлил: жаҳон иқтисодиёти тақдири IT-лойиҳалар измига ўтмоқда

Таҳлил: жаҳон иқтисодиёти тақдири IT-лойиҳалар измига ўтмоқда

Apple ва Google компанияларидан кейин жаҳоннинг кейинги инқилобий стартапи ким томонидан амалга оширилиши ҳозирча маълум эмас. Таҳлилчиларнинг фикрича, истиқболда жаҳон иқтисодиёти тақдирида бу ахборот технологиялари компаниялари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Бундан 10 йиллар бурун иккала муассаса ҳам жаҳоннинг энг қиммат ва бой компаниялари рейтингида анчапастки ўринларда турар эдилар. Уларнинг бозордаги улушлари 300 млрд долларга ҳам етмас эди. Бугун эса Apple ҳамда  Alphabet (Google компанияси шу корпорацияга қарашли) жаҳоннинг энг бой ва қиммат брендлари. Қўшиб ҳисоблаганда уларнинг бозордаги капиталлари $1,3 триллион долларга етади. Жаҳон тарихида ҳалибу қадар катта маблағга эга бўлган муассаса бўлмаган.

Apple ва Google нафақат молиявий қудратлари билан, шу билан бирга ўзлардаги бошқарув тизими билан ўзаро рақобат қиладилар. Яъни, уларнинг ривожланиш салоҳияти тубдан фарқ қилади. Apple ҳадеб унга пул тикканларнинг талабига кўра кейинги истиқболини белгиласа, Google инвесторлари компания ҳаётини унинг асосчилари ихтиёрига топширишни маъқул кўришади. Дунёнинг етакчи муассасалари капитализмнинг 2 турлича модели асосида ривожланмоқда.

2012 йилда иқтисодий таҳлилчи Тони Сакконаги эълон қилган мақоласида Apple раҳбариятига кескин таклифни берган эди. Унга кўра, Тим Кук сармоядорларга уларнинг пулларини қайтариши керак эди. Бу тахминан "Олма" корпорацияси "чўнтаги"даги бугунги маблағнинг 7 дан бир қисмига тенг, яъни 100 млрд долларга тенг эди. Буни бошқа иқтисодчилар ҳам қўллаб-қувватлашган. Боиси, корпорация кейинги фаолияти бўйича сармоядорларга ҳисоб бериш ва уларнинг қарорлари асосида иш кўришга мажбур эди. Сармоядорлардан воз кечиш Apple'нинг стратегик имкониятларини оширади. Шундай бўлса ҳам, Стив Жобис каби, Тим Кук ҳам бу таклифни рад қилди. 

Бунинг муҳим бир сабаби бор – Apple пулларни бўлишадиган бўлса, уларнинг катта қисми Ирландияга кетиб қолади. Боиси, бир вақтлар, аниқроғи 1980 йилда компания нимадир сабаб бўлиб Apple Operations International холдингини ўша ерда очган эди. Шундан буён "Олма"га тушган даромаднинг катта қисми Ирландиянинг ҳисобига тушади. Шунингдек, пулларни акциядорларга қайтариш катта солиқ тўловларини тўлашни ҳам талаб қилади. Сакконаги мақоласида кам харажат қилиб бу муаммони ҳал қилиш йўлини таклиф қилди. Бунинг учун Apple давлатдан $100 миллиард доллар заём олиб, акционерларга дивиденд кўринишида тўлаш ва акцияларини сотиб олиши керак эди. Бу иқтисодий таклиф бошқа иқтисодчиларни ҳам қизиқтириб қўйди. Apple ҳам бунга қизиқиб қолди ва акциядорларга дивиденд тўлашини маълум қилди. Бироқ, бу қарор акциядорларнинг норозилигига сабаб бўлди. Қайтага акциялар баҳоси тушиб кета бошлади. Баъзи акциядорлар Apple'ни судга ҳам берди.

Орадан 3 ҳафта ўтиб, бу ғоядан илҳом олган Google ишга киришди. Унинг акция тизими 2004 йилда шакллантирилган эди. Ўшанда гарчи, кўп миқдорда акция сотилгани туфайли компания таъсисчиларининг улуши камайиб кетган бўлса ҳам, улар овоз бериш ҳуқуқига эга эдилар.

2012 йилда компания келажагига шубҳа қилган Google таъсисчилари акцияларини сота бошладилар. Компаниянинг ўзи уларни сотиб олиб,  ходимларига  компенсация сифатида бера бошлади. Google янгича акция тизимига ўтганини эълон қилди. Унда таъсисчилар улуши оддий акциядорлардан кўра 10 баробар кўп эди.

Apple 2013-2017 йилларда дивиденд ва акциялар хариди учун 200 млрд доллар сарф қилишига тўғри келди. Бу корпорациянинг айланма пал-маблағларининг 72 фоизини ташкил қилгани боис, Apple $99 миллиард доллар қарз олди.

Google эса 2013 йилнинг март ойидан бошлаб йирик миқдорда даромад ола бошлади. 2017 йилнинг мартига қадар компаниянинг айланма маблағлари миқдори 114 млрд АҚШ долларига ета бошлади. Apple'дан фарқли равишда, Google  бу сумманинг бор-йўғи 6 фоизини акциядорларига берган эди.

Мана шу иқтисодий ислоҳот ва янгича тизимлар 21-аср ибтидосидаги капитализм тараққиётининг янги даврини бошлаб берди.

Улкан компания ўзи ишлаб топаётган миллиардлаб долларларини қандай ёки нимага сарфлаши керак? Apple ва Google замонавий капитализмнинг ушбу бош саволига турлича жавоб беради. Ҳаттоки, жаҳоннинг энг тез юксалаётган ва бойиб бораётган компанияларининг қўли ҳам лойиҳаларга сармоя ажратишга калталик қилади. Боиси, бу пуллар аслида бировнинг чўнтагига тушади. Google'да муҳим қарорларни компания асосчилари ва топ-менежерлар ҳал қилса, Apple сармоядорлар рухсатисиз бирор иш қила олмайди. Боиси, компанияда аҳамиятга эга бирор етакчи йўқ.

Мазкур йирик компаниялар замонавий капитализмнинг бош муаммоси – эгалик ва бошқарув масаласига турлича ёндашади. Аниқроқ айтадиган бўлсак,  Apple тақдири сармоядорлар қўлида бўлса, Google асосчилари ҳали ҳам компаниядаги бошқарувни ҳам, эгаликни ҳам қўлдан бой берганлари йўқ. Кўпчилик Apple сармоядорлар чизиғидан чиқа олмаётгани учун ҳам у жаҳон технология саноатида инновацион лидерликни бой берганини айтишади.  Google менежерлари ва ходимлари ўз навбатида, акциядор бўлганликлари уччун ҳам компания ривожи учун 2 ҳисса кўпроқ ҳаракат қиладилар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!