Замонавий IT-трендлар ICT SUMMIT диққат-марказида бўлди

Замонавий IT-трендлар ICT SUMMIT диққат-марказида бўлди

Пойтахтимизда бугун иш бошлаган ICTWEEK Uzbekistan 2017 ҳафталиги доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида нуфузли саммит бўлиб ўтди. Саммитда 300 дан зиёд делегатлар иштирок этишди. Унда Бутунжаҳон банки, Microsoft, IBM, Huawei, ZTE, Beltelecom каби халқаро муассасаларнинг экспертлари, шунингдек Жанубий Корея, Хитой, Россия, Белоруссия каби мамлакатларнинг вакиллари иштирок этдилар. Хорижлик делегатларнинг фаол иштироки ва долзарб мавзулардаги чиқишлари саммитнинг халқаро аҳамиятини янада оширди.

Саммитдаги чиқишларда IT-соҳаси мутахассислари ва хорижлик иштирокчилар "Рақамли иқтисодиёт трендлари", "Саноат 4.0", "Рақамли иқтисодиётда "сунъий онг"нинг ўрни", "Глобаллашув даврида АКТ ни ривожлантиришнинг устувор вазифалари", "Ўзбекистонда мобил технологияларнинг ривожланиши ва уларнинг мамлакат ривожидаги ўрни", "Ўтказмаларни рақамлаштириш -- Ўзбекистонда АКТ ривожининг пойдевори", "Кенг полосали интернет ривожи -- АКТ инфратузилмасининг бош омили сифатида" каби мавзуларда чиқишлар қилишди.

Айтиш жоизки, бу йилги ҳафатлик доирасида ўтадиган тадбирларда ахборот технологиялари соҳасидаги замонавий тенденция ва трендлар алоҳида мавзу сифатида киритилган. Жумладан, экспертларнинг ахборот хавфсизлиги, хавфсиз шаҳар, шунингдек "интернет буюмлари" каби чиқишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.