ZTE 10/256 ГБ хотирали фантастик смартфон тайёрламоқда! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1825
  •  28.12.2017 12:27

ZTE 10/256 ГБ хотирали фантастик смартфон тайёрламоқда! (+видео)

Қудратли техник таъминотга эга смартфонлар ҳамиша харидорлар наздида қизиқарлироқ бўлади. Бугун ишончли бир манбанинг хабар беришича, бу борада энг илғор смартфонни хитойликлар яратишмоқда, деб ёзади AKKet нашри.

ЎҚИНГ: Йирик оперативкали энг кучли смартфонлар -- Топ-5

Маълум қилинишича, ZTE компаниясининг ушбу смартфони Nubia Z18 деб номланади ва у бозордаги барча телефонлар орасида энг юқори техник таъминотга эга бўлади. Жумладан, мазкур қурилмага тасвир сифати 4K даражасида бўлган AMOLED-экран, нақ 10 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотира ўрнатилади. Бошқа хусусиятларию ичидаги «темир-терсак»лари ҳам Nubia Z18’нинг афсонавий смартфон бўлишини таъминлайди.

Манбанинг хабар беришича, мазкур девайсини ZTE келаси йилнинг биринчи ярмидаёқ бозорга чиқаради. Унинг илғор модификациядаги версияси 10 ГБлик «оперативка»га эга бўлишини кутиш мумкин. Зеро, мазкур компаниянинг 2017 йилнинг ёзида бозорга тақдим этилган Nubia Z17 смартфони ҳам 8 гигабайт тезкор хотирага эга дунёдаги илк мобил қурилма бўлган эди.

ЎҚИНГ: ZTE’дан жиддий флагман: Nubia Z17 тақдим қилинди

Хуллас, ушбу смартфонсознинг Nubia Z18 флагманига қайтсак, у диагонали 5,8 дюймга тенг AMOLED-экранга эга бўлади. 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи 8 ядроли илғор Qualcomm Snapdragon 845 процессори унинг самарадорлиги учун масъул. 24 мегапикселли асосий камераси қўш модулли, селфилар учун эса 12 мегапикселли олд камера масъул.

Бу гаджет 8/10 ГБ тезкор ҳамда 128/256 ГБ доимий флеш-хотирага эга бўлган икки хил талқинда чиқарилади. Унинг металл корпуси IP68 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Смартфон иккинчи авлод USB Type-C порти билан жиҳозланган. 4500 мА/соат сиғимга эга бўлган аккумуляторини эса, Quick Charge 4.0+ тезкор қувватлаш функциясини қўллаб-қувватлаши эвазига, бир соатга ҳам етмасдан тўлиқ тўлдириш мумкин.

ЎҚИНГ: Quick Charge 4.0+ тақдим этилди: смартфон “заряд” ташвишидан халос бўлди

Nubia Z18 смартфонининг рендер видеосини қуйида томоша қиламиз:

ZTE компанияси фантастик Nubia Z18 моделини 2018 йилнинг 26 февралидан то 1 мартигача бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасидаёқ тақдим этиши ҳам мумкин. Девайснинг Android 8.0 Oreo операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлаши айтилмоқда, аммо нархи ва қолган хусусиятлари ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Энг кучли андроид-чипга эга барча флагманлар ва уларнинг нархлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!