ZTE Blade Spark – 100 долларга 5,5 дюйм дисплейли смартфон

  •   DiMaX
  •  1345
  •  17.07.2017 11:01

ZTE Blade Spark – 100 долларга 5,5 дюйм дисплейли смартфон

ZTE компанияси ҳамёнбоп Blade Spark смартфонини тақдим этди. Унда Android 7.х Nougat операцион тизими ўрнатилган, деб ёзади Engadget.

Қурилмага Qualcomm Snapdragon 425 процессори ўрнатилган. Мазкур чип 1,4 ГГц частотасида ишловчи тўртта ARM Cortex-A53 ядросига, Adreno 308 график тезлатгичига ва X6 LTE модемига эга.

Гарчи нархи ҳамёнбоп бўлса-да, Blade Spark девайсига диагонали 5,5 дюймга тенг,  1280×720 пикселли (720р) сенсор дисплей ўрнатилган. Уни шикастланишдан муҳофазалашга эса Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси масъул.

Смартфон тезкор хотираси 2 гигабайт ҳажмга эга. Ички флеш-хотирасининг сиғими эса 16 гигабайтни ташкил этади. Шунингдек, телефонга қўшимча 128 гигабайтгача ҳажмли microSD хотира картасини қўйиш имкони мавжуд.

ZTE Blade Spark корпусининг орқа томонидаги 13 мегапикселли камеранинг фазали автофокуси ҳамда ёруғлик-диодли чақноғи бор. Унинг остида бўлса бармоқ изи сканери жойлашган. Олд камеранинг сиғими 5 мегапикселни ташкил этади.

Юқоридагилардан ташқари, ушбу моделда симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11b/g/n ҳамда Bluetooth 4.2 интерфейслари, GPS навигацион тизими приёмниги бор. Унинг аккумулятори эса 3140 мА/соат сиғимга эга.

Шунча хусусиятлари бўлса-да, ZTE компанияси Blade Spark моделига юқори нарх белгиламаган. Мазкур смартфон тахминан 100 АҚШ доллари қийматида сотувга чиқади, дейилади хабарда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!