ZTE Nubia Z18s: қўш экранли «аломат» смартфон TENAA’га чиқди, уни «жонли» видеода томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  730
  •  22.09.2018 16:42

ZTE Nubia Z18s: қўш экранли «аломат» смартфон TENAA’га чиқди, уни «жонли» видеода томоша қилинг!

ZTE компанияси Nubia бренди остидаги навбатдаги смартфонида ўзгача ёндашувни намоён этаётир. Унинг иккала томонида ҳам биттадан рангли экран мавжуд.

ЎҚИНГ: ZTE Nubia флагмани: олд камераси ва экран «кемтиги» йўқ, аммо экрани ва бармоқ изи сканери иккитадан!

Тўғри, иккита экранли смартфонлар аввал ҳам бўлган, масалан – Meizu Pro 7 моделида шундай ечимни кўриш мумкин. Лекин ZTE Nubia Z18s смартфонининг иккала экрани ҳам катта, рангли, тўлақонли дисплейлардир.

Инсайдерлар мазкур гаджетнинг ҳар икки томонидан кўрсатилган видеолавҳани интернетга чиқариб юборишди. Мана, уни экранлари ёқиқ ҳолида томоша қиламиз:

Ҳозиргача тарқалган миш-мишларда ZTE Nubia Z18s иккита қўшалоқ камерага эга бўлиши айтиб келинаётган эди. Аммо юқоридаги роликда унинг фақат бир томонидагина камера бор, иккинчи юзасини эса экран деярли буткул қоплаб олган.

ЎҚИНГ: Иккита рангли экранли Nubia Z18S смартфонининг расмий постери чиқди

Шунингдек, куни кеча ушбу смартфон TENAA сайтида ҳам рўйхатдан ўтди ва шунда унинг айрим хусусиятлари маълум бўлди. Жумладан, ZTE Nubia Z18s асосий экрани IPS-матрицали бўлиб, ўлчами диагоналига 6,26 дюймга тенг. Унинг тасвир аниқлиги 2280х1080 пикселни ташкил этади. Иккинчи – диагоналига 5,1 дюймлик OLED-дисплей эса 1520х720 пикселлидир.

Маълумотларга кўра, ZTE Nubia Z18s учун илғор Snapdragon 845 процессори танланган. Смартфоннинг тезкор хотираси 6 ёки 8, доимий хотираси эса 64 ёки 128 гигабайтлик бўлиши айтилмоқда. Унинг «қувват тоши» – 3800 мА/соатлик аккумулятор бўлади.

ZTE Nubia Z18s корпусининг ўлчамлари 154,1х73,3х8,65 миллиметрга тенг, вазни эса 178 грамм тош босади. Мазкур гаджетнинг тақдимот санаси ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: ZTE Nubia Z18s: икки экранли «аломат» смартфон намойиш қилинди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!