Ucell акция доирасида Xiaomi смартфонларига чегирмалар тақдим этмоқда

Янги йил акцияси доирасида Xiaomi смартфонларини 45 фоизгача чегирмалар билан харид қилиш мумкин. Бунда Ucell смартфон харид қилган ҳар бир абонентга 100 мегабайтлик бонус ҳам тақдим этади.

LG компанияси iPhone X’дан ҳам қиммат премиум-смартфон чиқарди

LG V30 Signature Edition премиум-смартфони Жанубий Корея ҳудудида тахминан 27 декабрдан савдога чиқарилади. Бу моделдан атиги 300 дона чиқарилганлиги унинг эксклюзивлигини янада оширади.

Samsung смартфонларини акция бўйича харид қилиб, ҳадяга эга бўлинг!

2017 йилги Galaxy J ёки A смартфонларидан бирини 2017 йил 1 декабрдан 2018 йил 31 январгача бўлган муддатда харид қилганларга оригинал ғилоф ёки AKG қулоқчинлари совға сифатида тақдим этилади.

Қўшалоқ камера нимаси!? Учта модулга эга 40 МП камерали смартфонни қарши оламиз!

Смартфон уч модулли Leica камераси билан жиҳозланиб, 40 мегапикселли сурат олишга қодир бўлади. 24 мегапикселли олд камера ҳам ёруғлик камлигидан «қўрқмайди» ва майда деталларгача аниқ чиқара олади.

Xiaomi ўз смартфонларини яхшилаш учун Nokia билан ўзаро манфаатли битим тузди

Nokia компанияси ўзининг янги смартфонларига Android 8.1 Oreo асосида ишланган MIUI 10 операцион тизимини ўрнатиб чиқариши ҳам мумкин.

Мутлақо ромсиз Samsung Galaxy X’нинг илк видеоси ва суратларини томоша қилинг!

Бир қарашда бу қурилма Samsung Galaxy S8 моделининг яхшиланган версиясига ўхшаб кетади. Аммо ромлардан мутлақо холи экранга, қўш модулли асосий камерага ва юз сканерига эга.

Samsung: «Galaxy S9 смартфонларини CES 2018’да кутмай қўяверинг!»

Флагманларнинг Galaxy S8’дан олдинги «авлод»лари анъанавий Mobile World Congress кўргазмаларида намойиш қилинган. Демак, Galaxy S9’нинг расмий тақдимоти ҳам MWC 2018 доирасида бўлиб ўтиши мумкин.

8 ГБ «оперативка»ли премиум Xiaomi Mi Mix 2 сотувга чиқди

Xiaomi Mi Mix 2 премиум-моделининг ўзига хослиги – у тўлиқ керамик корпусга эга, асосий камеранинг гардиши эса соф олтиндан қилинган.

Aliexpress’даги сотувчи тақдимотдан аввал Redmi 5 ҳамда Redmi 5 Plus нархини «сотиб қўйди»

Aliexpress’даги мазкур ритейлер «Xiaomi Online Store» дея белгиланган бўлиб, у турли ранглардаги қурилмалар учун ҳар хил нархларни белгилаб, олдиндан буюртма олишини эълон қилган.

Xiaomi’нинг янги смартфонлари сунъий идрокка ва фантастик имкониятларга эга бўлади

Xiaomi яқин 10 йил ичида ўзининг мутлақо барча қурилмаларига сунъий ақлни татбиқ этишни, шунингдек, сунъий онгнинг барча имкониятларини имкон қадар тўлиғича кашф этишга ҳаракат қилишни режалаштирган.

Xiaomi Redmi 5 ва Redmi 5 Plus: расмий суратлари ва видеоси

Ҳар икки моделда дисплейларнинг бурчаклари думалоқланган, ромлари юпқа бўлади. Корпус металлдан ишланган бўлиб, тасвирларга кўра, қурилмалар қора, мовий, тилларанг ва пушти рангларда тақдим этилади.

Xiaomi Mi 7 янги суратларда: 4 каррали оптик зум ва бошқа хусусиятлар

Яккакристалли Snapdragon 845 тизими билан жиҳозланган илк Хитой смартфони бўлиши кутилаётган Mi 7 моделининг суратлари ва у ҳақдаги навбатдаги маълумотлар тарқалди.

«Салкам флагман»: Galaxy A8+ (2018)нинг «жонли» суратлари чиқди

Galaxy A5 ҳамда Galaxy A7 моделларининг навбатдаги авлоди тегишлича Galaxy A8 ва Galaxy A8+ деб номланиши сабаби – харидорлар бу ном остида Galaxy S8 флагманига яқинликни ҳис этишлари кўзда тутилган.

Ниҳоят, Nokia 9 ва Nokia 8 (2018) тақдимот санаси ҳамда нархлари маълум!

Nokia бренди ҳуқуқини сотиб олган HMD Global бир йиллик юбилейини кейинги ойда иккита янги смартфони тақдимоти билан нишонламоқчи. Ниҳоят, Nokia 9 модели бу компаниянинг «ҳақиқий» флагмани бўлаётир.

Инқилобий буклама смартфон – Galaxy X тақдимоти ва савдога чиқарилиш вақти айтилди

Galaxy X моделини тезроқ чиқариш борасида шошилмаса ҳам бўлмайди. Чунки унинг асосий рақиби – Apple ҳам аллақачон LG билан ҳамкорликда яратилган худди шу каби мобил қурилмасини патентлаган.

Huawei ромсиз Nova 2s смартфони тақдимотини Xiaomi’нинг Redmi 5 модели тақдимот кунига белгилади

Huawei тақдим этадиган смартфон кучли хусусиятларга ва ромсиз экранга эга. «Хитойча Apple» намойиш эқиладиган моделлар эса, гарчи ромсиз дисплейли бўлса-да, ҳамёнбоп моделлар туркумига мансуб.

Samsung тўлиқ ўрама дисплейли смартфон патентлади

Жанубий кореялик техногигантнинг дисплей борасидаги навбатдаги технологияси тўлиқ айланма экранга эга смартфонлар яратиш имконини беради.

Xiaomi фанатлари 5 йил кутган хусусият Mi 7’да жорий этилади

Xiaomi Mi 7 нафақат энг илғор Snapdragon 845 процессори, балки 6/8 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ ички хотираси, қўшалоқ камера, олд камерасидаги юз сканери тизими билан ҳам мақтанса арзийди.

Иккита iPhone X нархидаги Samsung W2018: қўш экранли премиум «раскладушка» расман тақдим этилди (+видео)

2400 долларлик Samsung W2018 нафақат компаниянинг энг қиммат модели, балки умуман бозордаги барча смартфонлар орасида энг қиммати бўляпти – iPhone X’дан деярли икки баравар қиммат!

Samsung паролларни тиклашнинг доҳиёна усулини топди: кафт сканерини қарши оламиз!

Кафт сканери Samsung’нинг ҳатто ҳамёнбоп смартфонларида ҳам жорий этилиши мумкин. У қўшимча датчиклар ўрнатмаган ҳолда смартфондаги шахсий маълумотларнинг дахлсизлигини таъминлашга имкон беради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш