Huawei P20’лар тақдимотига таклифнома тарқатяпти – унда P20’ларнинг уч модулли эканига шама қилган

Таклифнома тасвири фонида ярим шаффоф тусда учта ҳалқа туширилган. Шунингдек, унинг матни ичида, «see mooore with AI» жумласидаги иккинчи сўзда битта ёки ҳатто иккита ҳам эмас, нақ учта «o» мавжуд.

Муҳташам Huawei P20: уч модулли камерага эга флагманнинг илк суратларини томоша қиламиз!

Huawei P20’нинг асосий «фишка»си бош камерасининг уч модулли бўлишидир. Ушбу флагман учун ғилоф тайёрловчи компаниядан «сизиб» чиққан суратлар ҳам буни тасдиқламоқда.

Huawei P11 (P20) тақдимот санаси ва жойи тасдиқланди, аммо бу MWC 2018 эмас!

Янги флагманнинг асосий ўзига хослиги учта датчикка эга, 40 мегапикселли асосий камераси бўлиши айтилмоқда. Шунингдек, у «кемтик»ли экранга ҳам эга бўлиши мумкин.

Huawei P11 ҳамда P12 смартфонлари ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида кўриниш берди

Huawei P12 модели ҳақида умуман маълумот йўқ. Афтидан, у бўлажак флагманнинг янада такомиллаштирилган ёки ўлчамлари каттароқ версияси бўлса керак.

Huawei’нинг навбатдаги флагмани уч хил талқинда чиқади ва у P11 эмас экан!

Huawei ўзининг янги флагманини P11 эмас, балки P20 деб номлаяпти ва уни учта версияда тақдим этади: оддий P20, дисплейи каттароқ бўлган P20 Plus ҳамда энг илғор P20 Pro моделлари.

Huawei P11 ҳатто iPhone X эгаларининг ҳам ҳавасини келтиради!

Weibo тармоғида ҳали тақдим этилмаган Huawei P11 флагмани суратлари тарқалди. Уларни мобил қурилмалар учун аксессуарлар ишлаб чиқарувчи битта компания эълон қилган.

Huawei P11 нафақат уч модулли камерага, балки iPhone X’даги яна бир «фишка»га ҳам эга бўлади

8 ядроли Kirin 970 процессорли Huawei P11 «ўйиқ»ли ромсиз дисплей ва Face ID юз сканерига эга. Унинг уч модулли бош камераси 40 МПлик, портрет режимли олд камераси эса 24 МПлик суратлар олади.

Смартфон саноатида ҳайратомуз девайс кутилмоқда

Тасдиқланган хабарларга кўра, 2018 йилнинг бошида жаҳон смартфон саноатида яна бир инновацион флагман смартфон тақдим қилинади.

Қўшалоқ камера нимаси!? Учта модулга эга 40 МП камерали смартфонни қарши оламиз!

Смартфон уч модулли Leica камераси билан жиҳозланиб, 40 мегапикселли сурат олишга қодир бўлади. 24 мегапикселли олд камера ҳам ёруғлик камлигидан «қўрқмайди» ва майда деталларгача аниқ чиқара олади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш