РАСМИЙ БАЁНОТ: Telegram асосчиси Clubhouse’да борми?

Бу саволга аниқ ва лўнда жавобни Telegram Uzbekistan расмий канали эълон қилган. Telegram қўллаб-қувватлаш Марказининг Ўзбекистондаги вакили ушбу савол билан шахсан Дуровнинг ўзига мурожаат этган.

Android-смартфонларга энди Google Play’даги иловаларни интернетсиз ҳам расман ўрната оласиз!

Қидирув гиганти Nearby Share технологиясини янгилади ва энди унинг ёрдамида мобил иловаларни яқин атрофдаги бошқа Android-гаджетлардан ўрнатиб олиш имкони пайдо бўлди.

Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Тегишли тарифлар абонентлари абонент тўловини амалга оширганда абонент тўлови миқдорининг 5% қисмини промо ҳисобга кэшбек шаклида олишлари ва уларни йиллик таклифларга алмаштиришлари мумкин.

Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Овозли мулоқотга асосланган бу тармоққа 1,1 млн янги аъзо қўшилиши учун январь охиридаги олти кунлик кифоя бўлди. Қойилмисиз?

Илон Маск рус тилида Путинни мулоқотга чорлади!

Бу шунчаки суҳбатга эмас, балки аъзолиги бир неча юз доллар турадиган янги ижтимоий тармоқда мулоқотга чорловдир!

TikTok’нинг навбатдаги юриши: у «Евро-2020»нинг расмий ҳамкорига айланди

«Биз энг машҳур кўнгилочар мобиль платформаларидан бирига айланган компания билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз», дейди УЕФA маркетинг бўйича директори Ги-Лоран Эпштейн.

Тошкентлик тадбиркор иловаси АҚШда энг сердаромадлар ТОП-ўнталигига кирди

Бу илова орқали ҳар куни 1,5 миллионтача приквел яратилиб, Instagram, TikTok каби тармоқларда эълон қилинади. Дастурни Ким Кардашьян, Ариана Гранде, Милли Бобби Браун, Билли Айлиш кабилар ишлатади.

«Маруся» 14 февраль арафасида Twitter’да тўйлар ўтказяпти!

«Маруся» нафақат «никоҳ»ларни, балки «ажрашиш»ларни ҳам қайд этмоқда. «Тўй қилиш» ёки «ажрашиш» учун тегишли постни #большаятвиттерскаясвадьба ҳэштеги билан эълон қилиш керак бўлади.

Telegram’да реклама пайдо бўлади, лекин Павел Дуров бундан қўрқманг, деяпти!

Яқиндагина TikTok’ни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олган илова – Telegram мессенжерида реклама бўлиши ҳақида гап-сўзлар тарқалган. «Бундай мақолалар сизни ҳақиқатдан чалғитади», демоқда Дуров.

Смартфондан зудлик билан ўчириш керак бўлган иловалар

Ишонасизми, ҳаттоки фонарлар ва QR-код сканерлари ҳам хавфли деб топилган.

Zoom орқали судда адвокатлик қилган мушук ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди (видео)

Суд мажлиси тугагач, судья Фёргюсон ушбу роликни Twitter-аккаунти орқали улашди: «Бу мушукча суддаги 394-рақамли иш бўйича муҳим чиқиш қилди».

Самарқандда икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

«Дўстим ҳозир шифохонада, шифокорларнинг айтишича, у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан. Энди TikTok’ка кирмасликка ҳаракат қиламан», – дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.

Telegram’нинг дунёда биринчи ўринга чиқиши сирини Павел Дуров айтди

Куни кеча биз Telegram мессенжери TikTok иловасини қувиб ўтиб, дунёдаги энг кўп юклаб олинган мобил иловага айлангани ҳақида ёзган эдик. Унинг асосчиси Павел Дуров бунга эришиш сирини эълон қилган.

«Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси яратилди

Унда қўшимча равишда ғазаллар бандлари иштирокида интерактив ўйин ҳам берилган. Бу фойдалувчи учун қизиқарли бўлиш билан бирга, ғазалларни қай даражада ёдлаб олганини билиб олиш имконини беради.

Фирибгарларнинг ишини Telegram осонлаштирди!

Telegram’да чиқувчи қўнғироқ рақамларини ва қўнғироқ қилувчининг овозини ўзгартирадиган бот пайдо бўлди. Бот яратувчилари бу хизматни қонуний деб ҳисоблашади, аммо у фирибгарларга қўл келиши мумкин.

Сўкиниш тақиқланганидан сўнг ижтимоий тармоқларда янада кўпроқ сўкинадиган бўлишди

Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаси назорати бўйича федерал хизматининг тан олишича, бунга тақиқ йўли билан эришиш мушкул экан.

TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Ўтган йил давомида TikTok ўта оммалашиб, юклаб олиниши бўйича етакчиликни қўлдан бермай келди. Лекин 2021 йилнинг бошига келиб, WhatsApp атрофида бўлаётган можаролар туфайли вазият буткул ўзгарди.

Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди

Енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Instagram тармоғидаги ўз саҳифасида янги хабар қолдирди.

TikTok энди смарт-телевизорларда ҳам ишлайди!

Смартфон ёки планшетдаги TikTok иловасининг барча функциялари телевизорларда ҳам ишлайди. Унда аккаунтга кириш, янгиликлар тасмасини варақлаш, тавсия этилган контентни ва лайклар сонини кўриш мумкин.

Интернетда тарқалган видеолар сабаб қанча ички ишлар ходимига чора кўрилди?

Шу ўринда, 201 та видеороликдан 84 та ҳолатда ходимлар айби тасдиқланмаган ва 22 та ҳолат бўйича фуқароларга нисбатан маъмурий жавобгарлик, 9 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш