Тошкентлик хакер банкни салкам 90 минг долларга «чув туширди»

1982 йилда туғилган И.М. ўтган йилнинг январь ойидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида компьютер тизими орқали ноқонуний ишларни амалга оширган.

Avast «энг хавфсиз» ва мутлақо бепул браузерни тақдим этди

Avast Secure Browser «Хусусий кириш» ва «Инкогнито» каби режимлар билан чекланиб қолмайди. У хавфсизликнинг бир қатор созламаларини тақдим этади ва фойдаланувчи уларни ўз хоҳишига кўра созлаши мумкин.

Сизни Facebook кузатувидан ҳимояловчи кенгайтма!

Facebook Container плагини ижтимоий тармоққа кираётганингизда, уни изоляцияланган алоҳида варақада очади. Натижада Facebook сизнинг интернетдаги бошқа ҳаракатларингизни таъқиб эта олмайди.

Windows 10’га қарши Windows 7: қай бири хавфсизроқ?

Гарчи 2017 йили олдинги йилдагига нисбатан камроқ зиёнкор файллар аниқланган бўлса-да, операцион тизимлар кесимида қаралганида, рақамлар статистикаси ҳайратланарли кўринади...

Apple собиқ муҳандислари iPhone ҳимоясини бузувчи гаджет тақдим этишди!

Grayshift компанияси GrayKey қурилмаси ёрдамида исталган iPhone ҳимоясини бузиш бўйича ўз хизматини таклиф этаётир. Текинга эмас, албатта – нақ 30 минг доллар эвазига!

ДИҚҚАТ: ушбу компанияларнинг БАРЧА смартфонларига бошиданоқ хавфли вирус жойланган!

Dr.Web экспертларининг хабар беришларича, ҳозирда хавфли Android.Triada.231 трояни хитойлик смартфонсозларнинг қирқдан ошиқ моделлардаги девайсларида мавжуд.

Apple компьютерларини жосусликда айблашяпти

Mac’лар фойдаланувчининг рухсатисиз ва унга билдирмасдан, фон режимида дисплейдан скриншотлар ола билади. Шунингдек, унинг ҳимоясидаги «тирқиш» экрандаги матнни англаш имконини беради.

АҚШ ҳарбий сунъий йўлдошлари тизимини ҳаваскор хакерлар ҳам буза олади

«Россия ҳамда Хитой ҳозирда АҚШ сунъий йўлдошларининг фаолиятини издан чиқаришга имкон берувчи сигнал шовқинлари генераторлари ҳамда сигналларни «илиб олувчи» мосламалар яратиш устида ишлашмоқда...»

АҚШ да Huawei'га қарши қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳукумат нимадан чўчимоқда?

АҚШ Сенати аъзоларидан бири 2 та хитойлик бренд маҳсулотларини АҚШ ҳудудида тақиқлашга оид қонун лойиҳасини ҳам тайёрлаган.

Хакерлар тарихдаги энг йирик ўғирликни содир этишди

Улар энг оммабоп криптовалюта савдо биржаларидан бири – Coincheck ҳимоясини бузиб кира олишди ва фойдаланувчиларнинг барча пулларини ўмариб кетишди.

Энг хавфли Android-вируслар-3: Loki

Loki вируслар жамланмасини ўчириб ташлашнинг умуман имкони йўқ. Ундан қутулишнинг биттагина йўли бор – смартфондаги барча маълумотлардан воз кечиб, уни тўлиқ қайта прошивка қилиш.

Энг хавфли Android-вируслар-2: Marcher

Android-гаджетларга тушадиган Marcher «банк трояни» 2013 йилдаёқ яратилган бўлса-да, 2016 йил ёзига келибгина «кенг қулоч ёйди». У яхши ниқоблана олиши ва «интернационаллиги» билан танилган.

Энг хавфли Android-вируслар-1: Triada

Агарда Triada вируси тушиб қолса, ундан қутулиш учун смартфонни тўлиқ қайтадан прошивка қилишдан бошқа илож қолмайди.

Android тизимига вируслар нега тушади ва улардан қандай қутуламиз?

Android тизимига тушиши мумкин бўлган вирусларнинг турлари, уларнинг зарарлари, зиёнкор дастурларни фарқлаш, улардан қутулиш ва ҳимояланиш борасидаги лўнда маълумот ва йўриқномалар билан танишинг.

Янги турдаги вирус ҳатто смартфонни портлатишга қодир!

Loapi ҳужумлари шу қадар кўп ва хилма-хилки, натижада бошқарувни тўлиғича ўз қўлига олади. Гаджет эгаси маъмур ҳуқуқини олиб қўйишга уринса, у созламалар ойнасини ёпади ва қурилма экранини блоклайди.

Эксклюзив: Германия полицияси Telegram’ни қандай бузиб кира олган?

Мутахассисларнинг фикрича, улар гумонланувчиларнинг смартфон, планшет ва компьютерларига «Бундестроян» махсус вирусини «юқтириб», шунинг ёрдамида уларнинг аккаунтларига кира олишган.

«Кўринмас» хакерлар гуруҳи банкларга ҳужум қилди

Мутахассислар фикрича, MoneyTaker гуруҳи 2016 йилдан буён мавжуд бўлиб, авваллари из қолдирмасдан ҳаракат қилган. Америка компанияларига улар етказган ўртача зарар 500 минг АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge'даги хавфсизлик тизими кучайтирилди

Samsung компанияси Galaxy S7 ва Galaxy S7 edge учун хавфсизлик тизимларида йирик янгиланишни эълон қилди.

Банкоматдан пул ўғирлаш дастури сотувга чиқди!

Cutlet Maker тўпламини сотиб олган киши, банкоматдан пул олиш учун уста жиноятчи бўлиши ҳам, хакер бўлиши ҳам шарт эмас. Унинг яратувчилари бу маҳсулотга видеоқўлланмани ҳам илова қилишган.

Рус хакерлари «Касперский» ёрдамида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигига ҳужум қилишган

Маълумотлар 2015 йили ўғирланган, аммо махсус хизматлар буни жорий йил баҳордагина пайқашган. Ўғирланган маълумотлар ўз тармоқларини АҚШ МХАдан ҳимоя қилишда Россия махсус хизматларига қўл келган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш