Ucell ўз мижозлари учун Artel Z5 смартфон тўпламини чиқарди

Ucell абоненти 880 000 сўмлик мазкур тўплам доирасида Artel Z5 смартфонига, 1000 мегабайтлик бонусга ва 12 ойлик кафолат хизматларига эга бўлади.

Beeline Uzbekistan офисларининг байрам кунларидаги иш тартиби

Beeline Uzbekistan уяли алоқа оператори байрамона иш тартибига ўтганлигини Facebook саҳифаси орқали хабар қилди.

Байрам кунлари Ucell офисларининг иш тартиби

Ucell компанияси абонентларга хизмат кўрсатиш офисларининг байрам кунларидаги иш тартибини ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

UMS офисларининг байрам ва дам олиш кунларидаги иш тартиби

UMS абонентлари, шунингдек мазкур оператор тармоғига энди уланмоқчи бўлганлар шу иш тартибига кўра иш кунлари, ўзларига қулай бўлган вақтда UMS офислари хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Ucell аванслар бўйича ўз абонентларига яна бир қулайлик яратди

Абонент энди битта USSD-сўров орқали кириб, у ердан ўзига керакли ва қулай бўлган хизматни битта менюда танлаши мумкин.

Операторларимиз орасида биринчи бўлиб Ucell роумингда чексиз интернет тақдим этмоқда!

Энди хориж сафаридаги Ucell абонентлари бу хизматни фаоллаштирган ҳолда, сарфланувчи мегабайтлар ҳақида ўйламасдан, ўз дўстлари, оиласи аҳли ва ҳамкасблари билан онлайн режимда суҳбатлашишлари мумкин.

Ucell «Менинг рақамларим» хизматини янги маълумотлар билан тўлдирди

Энди Ucell абонентлари мазкур хизмат доирасида энди рақам ҳолати (фаол/блокланган), ҳисоблардаги маблағ ва фаол пулли хизматлар ҳақида ҳам маълумот олишади.

Ucell яна иккита янги контент-хизматни ишга туширди

«Paparatsi» ҳамда «Sport portali» деб номланувчи бу хизматлар турли ёш гуруҳларига мўлжалланган ва Viamobi контент-провайдери билан ҳамкорликда ишга туширилган.

Давлатга оид ва ижтимоий веб-ресурсларга Ucell абонентлари имтиёзли нархларда киришади

Ucell мобил интернетидан фойдаланган ҳолда, қурилмага ишлаб чиқарувчиси томонидан ўрнатилган браузер орқали ушбу сайтларга киришда имтиёзли нархлаш амал қилади.

Ucell’нинг «Internet-sehr» акцияси: Samsung смартфонлари ва ҳатто iPhone X ютиб олиш мумкин!

2017 йил 7 декабрдан то 2018 йил 6 мартгача Ucell абонентлари интернет-тўплам харид қилиб, унинг номиналидан икки карра кўп трафикка эга бўлишдан ташқари, қўшимча совғалар ютиб олишлари ҳам мумкин.

Мобил операторларимизнинг ижтимоий тармоқлардаги кўрсаткичлари қанақа?

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган оммабоп уяли алоқа компанияларининг шу йўналишдаги фаоллигига, аниқроғи, уларнинг саҳифаларида нечтадан аъзо борлигига бир назар солишга қарор қилдик.

UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди

UZMOBILE миллий алоқа оператори Тошкентда ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда Pre5G технологиясини синовдан ўтказди. Мазкур лойиҳа 4G тармоқларида 5G технологиясидан фойдаланишни кўзда тутади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва еттита вилоятда Ucell 3G/4G тармоғи кенгайтирилди

Жорий йилнинг 13 ноябридан 26 ноябригача бўлган даврнинг ўзида Ucell’нинг жами 96 та 3G стандартидаги база станцияси ҳамда 4G стандартидаги битта база станцияси фойдаланишга топширилган.

Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда Ucell’нинг 3G/4G тармоғи кенгаймоқда

Жорий йилнинг йилнинг 30 октябридан то 12 ноябригача бўлган даврнинг ўзида 4G стандартидаги жами 14 та, 3G стандартидаги жами 3 та база станцияси фойдаланишга топширилган.

UMS корпоратив мижозлари қандай қулайликларга эга?

UMS алоқа операторининг корпоратив мижозлари оддий абонентларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Компания улардан бештасини келтириб ўтган.

Ucell абонентлари учун OLX.uz’нинг «Эълонлар тахтаси» ишга тушди

Ucell абонентлари 0780 рақамига қўнғироқ қилиб, OLX.uz сайтининг «Эълонлар тахтаси» овозли порталидан фойдаланишлари мумкин. Мазкур порталда айни пайтда учта бўлим мавжуд: иш; кўчмас мулк; транспорт.

Ўзбекистондаги «Билайн» абоненти ҳисобини энди «Евросеть» орқали комиссиясиз тўлдириш мумкин

Пул маблағлари шу лаҳзанинг ўзида – online режимида ўтказилади. Хоҳлаган мижоз Ўзбекистон «Билайн» алоқа операторининг исталган абоненти ҳисобини комиссиясиз тўлдириши мумкин.

Ucell Тошкент шаҳри ва вилоятида 3G/4G тармоғини кенгайтирмоқда

Мамлакатимиз пойтахтида ҳамда Тошкент вилоятида 3G/4G тармоғини кенгайтириш учун 2017 йил октябрь ойининг иккинчи ярмида жами тўққизта база станцияси фойдаланишга топширилган.

Uzmobile абонентлари Президент виртуал қабулхонасига бепул қўнғироқ қила оладилар

Президент виртуал қабулхонасига аҳоли мурожаатлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Uzmobile мижозларига учун қўшимча «1000 қисқа рақамига қўнғироқ» бепул хизмати фаоллаштирилди.

Ucell ўчирилган рақамни сўнгги эгасига улашни йўлга қўйди

Агарда Ucell абоненти бўлсангиз, энди сизда илгари ўзингизга тегишли бўлган ва ҳозирда ўчирилган Ucell рақамини қайтадан улаш имконияти бор.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш