MWC 2018’да рекорд: энг антиқа дизайнли смартфонлар ва бошқа гаджетларни ким олиб келган?

Булардан ташқари, мазкур компания ўзининг кўплаб аксессуарларини ҳам намойишга қўйган. Улар орасида симсиз қулоқчинларнинг бир нечта моделлари ҳамда симсиз тезкор қувватлаш станцияси ҳам бор.

Энг қиммат Apple Watch ҳам уддалай олмаган ишга қодир Haier Asu смарт-соати тақдим этилди

Бу гаджет 4G LTE тармоғида ишлайди, 1,2 ГГц процессор ва 1 ГБ тезкор хотирага, GPS, LTE 4G, гироскоп, юрак уриши сканери каби датчикларга эга, корпуси IP65 стандарти бўйича чанг ва намдан ҳимояланган.

MWC 2018’да рекорд: бу компания биратўла 15 хил смартфон олиб келди!

Компания маҳсулотлари орасида асосий «юлдуз» – янги Bluboo S2 модели бўлди. Бу қурилманинг асосий ўзига хослиги – «қайрилма» камераси бўлиб, унинг ўзи ҳам асосий, ҳам селфи-камера вазифасини бажаради.

"Galaxy S8 кушандаси" ярим нархида тақдим қилинди

Mobile World Congress 2018 халқаро анжумани ҳар йилгидан ҳам қизғин тус олмоқда. Бугун Барселонага ташриф буюрганлар арзон, ромсиз экранли Vernee Apollo 2 смартфонининг расмий тақдимот маросимига гувоҳ бўлдилар.

MWC 2018: iPhone X'нинг 150 долларлик нусхаси намойиш қилинди

IPS-дисплейга эга бўлган ва унинг пикселлар сиғими HD+. Смартфон 4 гигабайт ҳажмидаги тезкор хотираси билан фойдаланувчини хурсанд қилади.

16000 мА/соатлик аккумуляторга эга Energizer Power Max P16K Pro’нинг илк суратлари

Power Max P16K Pro битта тўла қувват билан кутиш режимида 40 кунгача, фаол қўлланишда эса узлуксиз 2 сутка ишлайди. USB Type-C орқали унинг қувватга тўлдирилиши учун 90 дақиқа керак бўлади.

Snapdragon 845'га эга навбатдаги смартфон тақдим қилинди

Барселонада ўтаётган Жаҳон мобил конгресси доирасида йилнинг кучли процессори бўлган Snapdragon 845 чипига эга навбатдаги илғор флагманлар тақдим қилинди.

Vivo тағин олдинда: олд камераси юқоридан чиқувчи, сканер ва динамиги ромсиз экранга жойланган илк смартфон! (+видео ва фотолар)

Vivo APEX 2.8 ГГц такт частотали, 8 ядроли Snapdragon 845 процессорига, 10/512 ГБ хотирага эга. Унинг 6 дюймли, 2160х1080 пикселли ромсиз экранига динамик ва дактилоскопик сканер интеграция қилинган.

Nokia 8 Sirocco флагмани тақдим қилинди

Кеча Испаниянинг Барселона шаҳрида MWC 2018 анжумани доирасида Nokia 8 Sirocco флагман смартфони расман намойиш қилинди.

Ниҳоятда арзон Nokia 1 тақдим қилинди

MWC 2018 анжумани қизғин давом этмоқда. Куни кеча Nokia 1 смартфонининг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. Мазкур девайс ...

Nokia 6 (2018): арзон, кучли смартфон тақдим қилинди

Янги девайс илғор техник жиҳатларга ва нисбатан арзон нархга эга бўлган. Девайс қадоқдаёқ Android Oreo операцион тизими бошқарувида ишлайди.

Nokia 7 Plus расман тақдим қилинди

MWC 2018 анжумани доирасида финляндиялик HMD Global корпорацияси жамоатчилик эътиборига бир нечта мобил алоқа воситалари, жумладан Nokia 7 Plus моделини тақдим қилди.

Nokia 8110: қадрдон "банан" бозорга қайтди

HMD Global компанияси 25 февралдан бошлаб Барселонада ўтаётган MWC 2018 анжумани доирасида ўзининг тақдимотини ўтказди. Унда ...

Расмий хабар: Galaxy S9 ва S9+ тақдим қилинди

Samsung компанияси ҳозиргина Samsung Galaxy S9 ва S9+ флагманларини тақдим қилди. Смартфонлар энг яхши камера, сунъий ақл технологиясига ҳамда кучли ҳимояланган тизимга эга бўлгани билан аввалги флагманлардан ажралиб туради.

LG навбатдаги кучли флагманни тақдим қилди

Гарчи, MWC 2018 анжуманининг расмий очилиши эртага мўлжалланган бўлса ҳам, жаҳон IT-технологиялари ишлаб чиқарувчилари аллақачон янги технология ва маҳсулотлари билан барчани хурсанд қилишга улгурмоқдалар.

MWC 2018 кўргазмасида «Nokia X» намойиш этиладими?

HMD Global компаниясининг маҳсулотлар бўйича бош менежери Юхо Сарвикас сўзларига кўра, намойиш этиладиган янги (балки бир нечта) қурилма «камида ҳайратга соладиган» бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш