2018 йил бошида энг оммалашган 10 смартфон

GSMArena ресурси жорий йилнинг энг бошида оммабоп бўлган смартфон моделларининг топ-ўнталигини тақдим этди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон смартфон бозорларида ҳам сотилмоқда.

Xiaomi ўз смартфонларини яхшилаш учун Nokia билан ўзаро манфаатли битим тузди

Nokia компанияси ўзининг янги смартфонларига Android 8.1 Oreo асосида ишланган MIUI 10 операцион тизимини ўрнатиб чиқариши ҳам мумкин.

«Малика»да ҳамёнбоп Nokia телефонларининг сўмдаги нархлари (2017 йил 3 октябрь)

Биз сизларни пойтахтимиздаги «Малика» савдо марказида Nokia’нинг айрим ҳамёнбоп телефонларининг сўмдаги нархлари билан таништирмоқчимиз.

Ҳамёнбоп Nokia смартфонининг тақдимот куни маълум

Ҳамёнбоплигига яраша, Nokia 2’нинг турли параметрлари ҳам сал «бундайроқ». Аммо муҳим ижобий жиҳатларидан бири – аккумуляторининг сиғими нақ 4000 мА/соатга тенг!

Nokia 8'нинг нархи, тақдимот куни маълум бўлди

HMD Global компанияси ўзининг навбатдаги матбуот анжуманига оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф қилишни бошлади.

Nokia ва Apple'нинг патент "жанги"да мағлуб $2 млрд долларга тушди

Nokia ҳамда Apple ўртасидаги патент билан боғлиқ низолар 2016 йилда бошланган эди.

iPhone’лар «қотили» – Nokia 8 тақдимот санаси аниқ бўлди

HMD компанияси 16 август куни Лондон шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат 7:30 да бошланадиган тадбир ҳақида матбуот хабари тарқатмоқда. Унинг флагмани – Nokia 8 шу тадбирда тақдим этилиши кутилаётир.

Nokia’нинг энг арзон смартфони: илк маълумотлар ва сурати чиқди

Интернетда ҳали тақдим этилмаган Nokia 2 моделининг Nokia 3 билан таққосланган сурати пайдо бўлди.

Nokia 3310 (2017) тиғ остида: корпус мустаҳкамлиги синаб кўрилди (видео)

Nokia 3310 (2017) дисплейи, тугмачалари ва корпуси ҳам пластикдан ишланган – унинг тирналиши учинчи даражада баҳоланган. Камера ва чақноқ ойначалари ҳам тирналади. Демак, бу телефонни металл қиррали буюмлар билан бирга чўнтакда олиб юрмаган маъқул.

Nokia 3310 vs Nokia 3310 (2017): гидравлик прессга ким бардошли? (видео)

«Қария» Nokia 3310’ни аввал ҳам турли йўллар билан синаб кўришган, аммо бу гал у рақиби билан бирга майдонга... йўғе, гидравлик пресс остига тушди!

Nokia 8 сурати расмий сайтда тасодифан чиқарилиб, яна яширилди

Эҳтиётсизлик сабабли расмий сайтга Nokia 8 сурати чиқарилган, лекин бу саҳифа тезда оммага кўринмайдиган қилиб қўйилган.

Ниҳоят, инсайдер Nokia 8’нинг илк рендерини эълон қилди!

Кеча тунда мобиль алоқалар ривожланиши бўйича таниқли таҳлилчи ҳисобланган Эван Бласс Nokia 8 рендерини эълон қилган.

Nokia 105 ва Nokia 130: ҳозиргина янги телефонлар тақдим этилди

Nokia компанияси бугун -- 17 июлда ўзининг Nokia 105 ва Nokia 130 номли тугмачали телефон моделларини янги талқинда намойиш қилди.

Nokia бу йил яна тўртта смартфон тақдим этади

Шу йил охиригача чиқариладиган Nokia 2, Nokia 7, Nokia 8 ҳамда Nokia 9 моделларининг айрим хусусиятларига назар соламиз.

Nokia шуҳратини Zeiss оптикаси ёрдамида қайтаришмоқчи

Nokia қурилмаларини ишлаб чиқараётган HMD компанияси Zeiss’нинг сифатли тасвирга олиш технологиясини смартфонларга қайтариш бўйича имзолаган битим тасвирлар билан боғлиқ барча жиҳатларни қамраб олади – дастурий таъминотдан тортиб экран сифатигача.

Xiaomi ва Nokia патент битимини тузишди

Келишув доирасида хитойликлар компанияси Nokia’нинг патент активларидан бир қисмига эгалик қиладиган бўлган ва унинг тармоқ ускуналаридан фойдаланишни режалаштирмоқда. Сотиб олган патентлари Xiaomi’га янги бозорларга чиқишга ёрдам бериши мумкин.

Қирол қайтаётир: тақдим этилмаган Nokia 9’нинг янги видеолари!

Nokia 9 акс эттирилган иккита янги видеолавҳанинг биттаси расмий трейлер бўлиши мумкин.

Nokia 3 & Xiaomi Redmi Note 4: ҳамёнбопликда биринчилик учун жанг

  Nokia компанияси 2017 йилнинг февралида ўтказилган MWC 2017 анжуманида Nokia 3, Nokia 5 ва Nokia 6 смартфонларини тақдим қилган эди. Ўтаётган...

Nokia 5 ва Nokia 3 Россияда сотувга чиқди

Nokia 5 учун тавсия этилган чакана нарх 12 990 рублни, Nokia 3 учун эса – 9 990 рублни ташкил этмоқда. Nokia 6 бўлса 30 июнь куни, 15 990 рубль нархида савдога чиқарилади.

Хитойда Nokia 3310 (2017)’нинг клони сотувга чиқмоқда

Хитойнинг VKworld компанияси таниқли Nokia 3310 (2017) мобил телефонининг ташқи дизайнини ўзлаштириб олган телефонни намойиш қилди. Ишлаб чиқарувчи “VKWorld Z3310” деб номланган...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш