Geekbench’да кейинги авлод – Snapdragon 8150 флагман процессорини текшириб кўришди!

Snapdragon 8150 чипи янги авлод Kryo ядроларига асосланади. Маълумотларга кўра, Qualcomm бунда одатдаги 4 + 4 ўрнига 2 + 2 + 4 кўринишидаги ядролар схемасини танлаган.

Galaxy S10 экрани тешикли экан! Уни Galaxy S9 ва iPhone XS Max билан солиштирамиз (+«жонли» сурат)

Агарда Samsung чиндан ҳам навбатдаги флагманини шу кўринишда чиқарса, унинг экрани нафақат тешиги билан, балки корпуснинг олд юзасини қоплаш даражасига кўра ҳам тенгсиз бўлади.

Huawei’нинг Xiaomi Mi Mix 3’га жавоби – 6 камерали Honor Magic 2 слайдери чиқди!

Дактилоскопли ромсиз экранга эга слайдерли Honor Magic 2 флагманининг ҳар иккала камераси учтадан объективга эга. У илғор Kirin 980 процессори ва 6 ёки 8 ГБлик тезкор хотира билан ишлайди.

Энг қудратли янги процессор Geekbench’да ўз кучини кўрсатди

Apple’нинг таъкидлашича, A12X Bionic шарофати билан янги авлод планшетлари аввалги iPad Pro’га нисбатан якка ядроли иш режимида 35, кўп ядроли режимда эса 90 фоизга тезкор ишлайди.

«Хавфсиз шаҳар»нинг пилот лойиҳаси Самарқандда амалга оширилади

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг пилот лойиҳаси эса Самарқанд шаҳрида амалга ошрилиши кўзда тутилмоқда.

Ниҳоят, Honor Watch Magic смарт-соати расман намойиш этилди

NFC, GPS, Beidou ва ГЛОНАСС молуллари, барометр ва компасга эга Honor Watch Magic тўла қувват билан бир ҳафтагача ишлай олади, 50 метргача сув тубига тушганида ҳам унга шикаст етмайди.

Xiaomi’нинг «масхаравий» рекламаси: у OnePlus 6T харидорларига калькулятор тарқатяпти!

Мазкур акция «Do the Math» шиори остида ўтказилган бўлиб, OnePlus 6T олмоқчи бўлганлар «иккига иккини қўшиш» ва ўзлари хулоса қилишлари мумкинлигига ишора қилади.

WhatsApp ва Messenger’нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

Facebook компаниясининг 2018 йил учинчи чораги учун ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг Марк Цукерберг таҳлилчилар ва журналистлар билан суҳбатлашди.

Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Ушбу инқилобий 5G-смартфон яна бир жиҳатдан биринчи бўлди – у Qualcomm ҳатто расман эълон қилиб улгурмаган Snapdragon 8150 процессори базасида ишлайди!

Сирли жонивор сурати интернет аҳлини ҳайратга солди – уни ҳатто Google ҳам танимади!

Нафақат одамлар, балки ҳатто «сунъий онг» ҳам бу расмдаги жониворни таний олмаган. Google Images сервиси уни Америка қарғаси, дея тавсифлаган.

Ниҳоят, «икки томонлама 4G-флагман» – Nubia X тақдим этилди!

Nubia X корпусининг ҳар иккала ён қиррасида биттадан дактилоскопик сканери бор. Шунингдек, бу датчикларни «Орқага» ва «Уйга» тугмачалари ўрнида ҳам қўллаш мумкин.

iPhone ва Apple Watch’ларни «ўлдирган» газ Android-смартфонларга таъсир этмади!

Мазкур газ iPhone ёки Apple Watch қурилмаларини ишдан чиқариш учун ўн дақиқалик тегиниш етарли бўлади. Гаджетларни кейин яна ўз ҳолига қайтариш мумкин, аммо бунга бир ҳафтадан кўпроқ вақт кетади.

Xiaomi яна иккита смартфони камерасини Mi Mix 3 даражасигача кучайтиряпти!

Профессионал DxO Mark сервисида Mi Mix 3 камераси Samsung Galaxy Note 9 ҳамда HTC U12+ билан бир қаторда 109 очко олган. Xiaomi яна иккита смартфонининг камерасини шу даражага оширмоқда.

Samsung Galaxy S10 камералари расман намойиш этилди – улар 48 ва 32 мегапикселли!

Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, пикселларнинг кичик ўлчамига қарамасдан, Isocell Plus технологияси туфайли камералар сифати яхши бўлиши таъминланган.

Apple янгиланган MacBook Air, Mac mini, iPad Pro ва iOS 12.1’ни тақдим этди (+видеолар)

30 октябрдаги Apple тақдимотида MacBook Air ноутбуки, Mac mini стол компьютери, иккита моделдаги iPad Pro планшетлари ҳамда iOS 12.1 операцион тизим талқинини расман намойиш этилди.

Ўзбекистонда ноябрдан янги онлайн тўлов тизими ишга тушмоқда

Octo онлайн тўлов тизими Visa, Master Card, Union Pay, JCB, «МИР», «Яндекс.Деньги» ва Qiwi каби халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашади. Яна бир ойдан кейин унга Uzcard ҳам қўшилиши кутилмоқда.

Honor WaterPlay 8 – сувдан қўрқмас, қўш камерали, аммо арзон планшет ҳам тайёр!

Сувдан қўрқмайдиган WaterPlay 8 планшети саккиз ядроли Kirin 710 чипига, қўшалоқ камерага, 8 дюймлик сенсор дисплейга эга бўлиб, нархи 300 долларга ҳам бормайди.

Samsung инқилобий Galaxy X буклама смартфони учун Infinity-V Display савдо белгисини рўйхатдан ўтказди!

Galaxy X смартфони ёйилганида тўлақонли планшет вазифасини бажара олади. Мазкур янгича гаджет Samsung Electronics ўз фаолиятини олиб бораётган барча мамлакатлар бозорларига чиқарилади.

Telegram’даги стикерларни WhatsApp’га ҳам қўшамиз

Ушбу тўпламларни ўрнатиб олсангиз, улар автоматик тарзда WhatsApp мессенжерингизда пайдо бўлади. Шунингдек, дастурчилар Telegram учун стикер ясовчиларни ҳам ўз тўпламларини унга ўтказишга чорлашган.

Ҳали тақдим этилмаган Honor Watch’ни илк суратларда кўрамиз!

Lite OS операцион тизимли Honor Watch юрак уришини ўлчовчи TrueSeen 3.0 сканерига, GPS ва NFC модулларига ва кучли аккумуляторга эга бўлиб, барча функциялари ёқиқ ҳолида ҳам қуввати 7 кунга етади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш