Марказий Осиё мамлакатларида рақамлаштириш қандай кечмоқда?

Иқрор бўлиш керак, айни бир пайтда мамлакатларда ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли хизматларнинг қанчалик тайёрлиги ва имкониятларини синовдан ўтказган ҳам — пандемиядир.

Snapdragon 888 Plus чипли илк смартфон – GeekBench рекордчиси AnTuTu’да ҳафсалани пир қилди

Android-смартфонлар самарадорлиги бўйича июль ойи рейтингидаги барча гаджетларнинг ўртача баллари ҳам бундан баланд!

11 августда Samsung тақдим этадиган TWS-қулоқчин ва икки хил букламафон нархлари маълум бўлди

Булардан ташқари, Samsung мазкур тадбирида Galaxy Watch 4 Classic русумли янги ақлли соатини ҳам намойиш этиши кутилмоқда. Унинг нархи ҳозирча номаълум.

Аллақачон дўконга чиққан Mi Mix 4’нинг ишлаётган ҳолдаги қайишқоқ экранини «жонли» видеода кўрсатишди!

Weibo ижтимоий тармоғида ишлаётган ҳолдаги Xiaomi Mi Mix 4 экранининг «жонли» видеоси тарқалди. JD.com сайтида аллақачон бу флагман учун олдиндан буюртма очилди.

Техногигант компаниялар пандемияда қанча фойда кўрди?

Дунёдаги энг йирик 3 та технологик компания – Apple, Microsoft ва Alphabet молиявий йилнинг 3-чорагида кўрган даромади миқдорини эълон қилди. Пандемия пайтида улар рекорд даражада фойда кўришган.

Tesla автопилоти рулда ухлаб қолган маст ҳайдовчининг ҳаётини сақлаб қолди

Нимадир нотўғри эканлигини сезган электромобиль аввалига ўз тезлигини пасайтирган, кейин эса йўл четига бориб тўхтаган. Шунда ҳам ҳайдовчи ўзига келмаган, ғирт маст ва уйқуда эди.

iPhone 13 Pro илк «жонли» суратларда: Ligthning порти йўқ!

Apple ўз смартфонларида портлардан воз кечиб, MagSafe магнитли қувватлаш технологиясига ўтиши ҳақида миш-мишлар анчадан бери юрарди. Лекин унинг кейинги йилги айфонларга жорий этилиши кутилаётган эди.

Xiaomi Mi Mix 4 илк тизери, тақдимот куни ва «жонли» сурат: яширин камера экраннинг қоқ ўртасида!

Дисплей юқорисидагиси – ёритилганлик датчиги, пастдагиси эса дактилоскопга мўлжалланганлигини инобатга олсак, экраннинг қоқ марказидаги модул селфи учун ажратилганини пайқаш қийин эмас.

Fortune 500 рейтинги: Apple соф фойда бўйича биринчи ўринда!

Нуфузли ва машҳур Fortune нашри аввалроқ 2021 йили энг ҳурматли компаниялар рейтингини чиқарган эди. Энди эса у жаҳондаги энг йирик компанияларнинг даромадлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

Neuralink киборг-одамларга мия чиплари учун $205 миллион йиғди

Йиғилган маблағ оёқлари фалаж бўлган беморларга ёрдам беради. Келгусида ушбу қурилма неврологик касалликларга чалинган беморларга кўмакка келади.

Болаларга мўлжалланган Watch Phone Z1 «телефон-соати» чиқди

Watch Phone Z1’нинг ўзига хослиги унинг видеоқўнғироқлар учун мўлжалланган фронтал камерасида. Янги соат бутун дунё бўйлаб 13 диапазонда 4G алоқа тармоғига уланишни таъминлайди.

Axon 30 5G чиқди: умуман кўринмас селфи-камерали смартфон 340 доллардан!

Snapdragon 870 чипли Axon 30 5G модели 64 МПлик квадрокамера, UFS3.1 тоифали доимий хотира, NFC модули ҳамда тезкор хотирани кенгайтирувчи Memory Fusion Technology технологияси билан ҳам таъминланган.

Магнитли симсиз қувватлантиргичли илк Android-смартфон – Realme Flash суратлари тарқалди

Android тизимли смартфонлар орасида биринчи бўлиб Realme компанияси ўз қурилмалари учун худди Apple каби магнитли симсиз қувватлантиргич — Flash’ни тақдим этди.

iPhone 14 Pro: зангламас пўлат ўрнига титан!

iPhone 13 туркуми тақдим этилмай туриб, аллақачон iPhone 14 серияси ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Жумладан, биз уларнинг айрим хусусиятлари ва iPhone 14 Pro Max моделининг нархини эълон қилганмиз.

Nokia нақ Android 14’гача янгиланувчи «ўлмас» 5G-смартфон чиқарди!

Nokia XR20 смартфонининг техник хусусиятлари ўртача, аммо у бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайди. HMD Global бунинг учун уни Qualcomm Snapdragon 480 5G процессори базасида тайёрлаган.

«Жонли» сурат Xiaomi Mi Mix 4’нинг бир нечта «фишка»сини фош этди

Xiaomi корпорацияси Mi Mix 4 смартфонини кўринмас экраности камера ҳамда орқа панель дисплейи билан таъминлаши айтилган. Биз мазкур флагманни ҳар томонидан кўрсатувчи видеони ҳам эълон қилганмиз.

Хавотирли статистика: ярим йилда электросамокатлардан қанча киши жабр кўрган?

Ўзбекистонда ҳам электросамокатлар тобора кўпроқ учрамоқда. Улар арзон, енгил ва қулайлиги билан мотоцикл ёки скутерларга нисбатан яхши қабул қилиняпти. Хўш, улар биз ўйлаганимизчалик хавфсизми?

IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишдаги норозиликларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари ўғирланиши, рўйхатдан ўтишда бюрократик ва мантиқсиз тўсиқлар қўйилиши каби тизимга айб қўйилмоқда. Хўш, ушбу фикрлар қанчалик асосли?

4 000 долларгача грантлар, FoBot роботи – Москвадаги ёш робототехник билан суҳбат

«Жаҳон стандартидаги FoBot роботлардан ташқари, имконияти чекланган болаларга ақлли кўзойнак, протез қўллар, соқов ва карлар учун махсус мимикани таний оладиган қурилмалар ишлаб чиқариш ниятим бор».

Россияда ҳақиқий «ақлли» светофор яратишди (видео)

Келажак «ақлли» светофорларида анимацияли тасвирлар ҳам трансляция қилинади. Шунингдек, уларда йўлдаги вазиятнинг ўзига хосликлари ва тавсия этиладиган манёврлар акс эттирилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун телеграм каналимизга аъзо бўлинг!

Йўқ Аъзо бўлиш