Spotify Lite тестдан ўтмоқда

  •   Saroy
  •  839
  •  04.07.2018 15:46

Spotify Lite  тестдан ўтмоқда

Spotify тўлқинли мусиқа хизмати  ўзининг  Spotify Lite деб номланган енгилроқ версиядаги иловасини тестдан ўтказмоқда.

Агарда қурилманинг стандартли версияси 100 мегабайт атрофида бўлса,  Spotify Lite бир неча баробар оз — атиги 15 мегабайт.

Ушбу версиянинг функциялари ҳам оз. Масалан, бунда мусиқани юқори сифатда эшита олмайсиз. Шунингдек, Spotify Connect функцияси ҳам йўқ, яъни трекларни смартфондан бошқа қурилмаларга ўтказа олмайсиз. 

ЎҚИНГ:Apple’ дан тахланадиган қиммат қулоқчин ва бошқа кўп янгиликлар

Ҳозирча,  Spotify Lite фақат  Android қурилмаларида тестдан ўтказилмоқда ва шунда ҳам,  фақат Бразилияда. Иловани Google Play’да ҳам ишлатиш мумкин, лекин унда қурилма тест режимида ишлатилаётгани ҳақда дарҳол огоҳлантириш беради.

Spotify компанияси расмийлари маълум қилишича, янги версия ҳақиқатан ҳам тестдан ўтказилмоқда. Лекин ушбу тест қурилма учун омадли якун топадими, у халқаро бозорга чиқариладими ёки йўқми, буниси маълум эмас.

ЎҚИНГ:Бегона тўлқинлар маълумот узатиш сифатини бузадими?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!