Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Бир неча ҳафта олдин Нидерландияда синовдан ўтказилган 5G тармоғи ўнлаб қушларнинг ўлимига сабаб бўлган эди. Гага шаҳрининг Гюгенс хиёбонида ўтказилган синовдан сўнг 150 тадан ортиқ қушнинг жасади топилган.

Ўтган ойнинг охирида «Ўзбектелеком» компанияси филиали – Ўзбекистоннинг UzMobile  миллий мобил оператори ва мобил Интернет соҳасининг йирик вакили ZTE Corparation Тошкент шаҳрида Pre5G’нинг лаборатория синовлари тугаллангани ҳақида хабар қилди. Бу – Ўзбекистондаги биринчи Pre5G тести бўлиб, лойиҳа оператор тармоқларида тирбандлик билан қандай ишлаш кераклигини тушунишга ёрдам беради. Синовлар соҳанинг 4×4 MIMO, 256QAM ва бошқа илғор технологиялари агрегациясини қўллаш орқали ўтказилди.

ЎҚИНГ: 5G-смартфонларини қайси компаниялар чиқариши маълум бўлди

5G тармоғида фойдаланувчилар янада барқарор тармоққа эга бўлиб, 5G ҳозирги 4G тармоғидан анча тезроқдир. Ўлчаш мосламасини қўлида ушлаб текширар экан, «SchweizerRadio und Fernsehen» радиоси шарҳловчиси шундай дейди: “Жорий кўрсаткичлар 5G параметрларини кўрсатолмайди. 5G’да симсиз Интернет бугунги кунга нисбатан анча тезроқ бўлади!»

Баъзи мутахассислар 5G тармоғининг соғлиқ учун таҳдиди ҳақида огоҳлантиради.

«SchweizerRadio und Fernsehen»га берган интервьюсида Швейтсариянинг Базел штаб-квартирасида жойлашган «Шифокорлар – атроф муҳитни муҳофаза қилиш тарафдори» (Die Ärztinnenund Ärzte für Umweltschutz) нотижорат ташкилотининг раҳбари Питер Келин шундай дейди:

«Юқори частотали янги авлод мобил тармоқларининг жадал ривожланиши хатарли бўлиши мумкин. Ушбу технологияларнинг инсон саломатлигига таъсири бўйича тадқиқотлар ҳали ўтказилмаган. Шунинг учун биз бунга аниқлик киритгунимизча мораторий (уларнинг ишга туширилишига тақиқ)ни қўллаб-қувватлаймиз».

Юқори частоталарнинг инсон соғлиғига таъсири борасида ҳали тадқиқотлар ўтказилмади. Аммо Питер Келиннинг таъкидлашича, «бир нарса аниқ: бу частоталар доимо ултрабинафша нурланишига дуч келадиган терида фаол равишда сўрилади. Бу эса айни вақтда онкологик касалликларнингкўпайишига сабаб бўлиши мумкин».

Маълумот учун, бутун дунёда мобил маълумотлар трафиги доимий равишда ошиб бормоқда. Ўтган тўрт йил мобайнида эса ҳар йили икки баробарга ортди. 2015-йилдан 2016-йилгача унинг ҳажми 78 фоизга ошган.

Манба: korrespondent.uz

ЎҚИНГ: Huawei флагманлари учун 5G-модулли Kirin 990 процессори яқинда тақдим этилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!