Ўз вақтида 1G ҳам қиммат бўлган!

Ўз вақтида 1G ҳам қиммат бўлган!

Олдидан рақам қўйиладиган «G» ҳарфи инглизча «generation» — симсиз алоқа «авлоди» тушунчасининг қисқартирилган шакли бўлиб ҳисобланади, масалан, ҳозирги даврда кенг тарқалган 4G формати барчага маълум. 1970-йилдан бошлаб тўртта асосий авлод яратилган эди, ҳозир эса бешинчи авлод­нинг гувоҳи бўламоқдамиз. Симсиз маълу­мотлар узатишнинг биринчи авлодини ишлаб чиқиш ўтган асрнинг 70-йилларида амалга оширила бошланганди, 80-йилларга келибоқ уч стандарт: Nordic Mobile Telephone (NMT), American Mobile Phone System (AMPS) ва Total Access Communication System (TACS)  дан фойдаланганлар. Биринчи авлод 1G  форматида модем ёрдамида аналогли маълу­мотлар узатишда ўша давр симсиз алоқа муаммоси бўлган шовқинни камайтириш ҳамда тўсиқларни бартараф этиш имконини берган. Мазкур канал орқали қўнғироқдан ташқари, бошқа ҳеч бир ахборот узатилмаган, бироқ маълумотлар узатиш умумий тез­лиги тахминан 1,9 кбит/с.гача етган. Телефонлар нархи анча арзонлашган, бироқ бари­бир, оддий харидор учун қимматлик қиларди.

Картинки по запросу 1G

1990-йилларда тармоқ фойдаланувчиларининг сони бутун дунё бўйича 20 миллионга етганди. У даврларда, айниқса, тармоқ етишмовчилиги муаммоси мавжуд эди: маълумотлар узатиш тезлиги жуда паст, турли мамлакатларда турлича стандартлардан фойдаланиларди, қўнғироқлар ва қурилмалар нархи қиммат бўлган.

Вақт ўтган сари тармоқнинг янги авлодлари чиқарилди. Аммо талаб ҳам шунга яраша ошиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Нидерландияда юздан ортиқ қушнинг ўлимига сабаб бўлган 5G синовини UzMobile Ўзбекистонда ҳам ўтказди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!