Huawei ўз операцион тизими учун умуман янги ном танлади

  •   DiMaX
  •  1818
  •  15.07.2019 12:54

Huawei ўз операцион тизими учун умуман янги ном танлади

Хитойлик техногигант ўзининг HongMeng операцион тизимини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Huawei асосчиси ҳамда бош директори Рен Чжэнфэй унинг нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр эканлигини даъво қилган.

ЎҚИНГ: Huawei’ни Android’дан маҳрум этса, Google ўзи нималарни йўқотади?

Мазкур операцион тизимнинг Хитой ҳудудидан ташқарида сотилувчи қурилмаларда Oak OS ёки Ark OS деб номланаётгани ҳақида ҳам ёзганмиз. Бироқ куни кеча Huawei компанияси Европа Иттифоқи ҳудуди учун янги – Harmony товар белгисини рўйхатдан ўтказишга ариза берганлиги маълум бўлди.

Шунга кўра, хитойлик техногигантнинг хорижга чиқувчи гаджетлари учун ишлаб чиқилган операцион тизими Harmony OS деб номланиши ҳам мумкин. Янги дастурий ишланмасини Huawei шу йилнинг кузида намойиш этиши, ушбу операцион тизимли девайслар эса йилнинг охиригача дунё юзини кўриши тахмин қилинмоқда.

Ҳозиргача глобал бозорга чиққан айрим Huawei смартфонларини эса аллақачон 1 059 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Экспертлар нега Huawei P30 Lite'га "like" босмаяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!