Tesla’нинг бизга кераги йўқ – энди Андижонда ҳам электромобиль ишлаб чиқарилади!

  •   DiMaX
  •  2706
  •  30.07.2019 15:07

Tesla’нинг бизга кераги йўқ – энди Андижонда ҳам электромобиль ишлаб чиқарилади!

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида электромобиль ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «2019 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган, деб ёзади Sof.uz нашри.

ЎҚИНГ: Отабек Умаров ҳайдайдиган "Tesla" қандай автомобил?

Андижон вилоятида 2019 – 2022 йилларда амалга ошириладиган саноат лойиҳалари рўйхатининг «Машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар саноати» қисмида айтилишича, Хонободда электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Лойиҳа ташаббускори «Олтин ер ҳимоя» МЧЖ бўлиб, лойиҳа қиймати – бир миллиард сўм. Ушбу қийматнинг бари корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан жалб этилади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, лойиҳани амалга ошириш натижасида ўнта янги иш ўрни яратилади. Ишга тушиш муддати – 2021 йил июль, масъул – маҳаллий ҳокимлик.

Бундан ташқари, Хонобод шаҳрида автомобиллар учун пластмасса деталлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилади. Plast Detal Tech МЧЖ ташаббускор бўлган лойиҳа қиймати 600,0 млн сўм. Ишга тушиш муддати – 2019 йил декабрь.

ЎҚИНГ: 275 000 сўмдан бошланувчи автосигнализацияларни Terashop.uz’дан олинг! (2019 йил 25 июль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!