Google Maps Live View энди қатор Android ва iOS'ларда ҳам бўлади

Google Maps Live View энди қатор Android ва iOS'ларда ҳам бўлади

Pixel 3 смартфонида Google илк маротаба Google Maps иловасининг Live View (ингл. Жонли Кўриш) номли функциясини дебют қилган эди.

Бу қурилмангиз камераси воситасида реал вақт режимида сизни кўчалар бўйлаб манзилингиз томон бошлаб борувчи тўлдирилган реаллик функцияси саналади. Эндиликда эса Live View нафақат Pixel'ларда, балки бир қатор Android ва iOS'ларда ҳам мавжуд бўлди.

ARCore'ни қўллаб-қувватловчи Android мобиллар ва ARKit'га эга iPhone'ларда ушбу функциядан фойдаланиш имкони мавжуд бўлди. Борадиган манзилингизни Google Maps'дан танлаб, экраннинг энг пастки қисмидаги Live View тугмасини босиб, функцияни ишга туширсангиз бўлади.

Шундай қилиб, камера ишга тушади ва экранда реал вақт режимида кўчалар бўйлаб визуал кўрсатмалар пайдо бўлади. Бу жуда ҳам ажойиб қулайлик, вақтингиз бўлса, ўзингиз учун синаб кўринг.

ЎҚИНГ: 1 апрел шарафига Гоогле Мапсъга машҳур мини-ўйин қўшилди