Huawei 6G тадқиқотларини бошлаб юборди

Huawei 6G тадқиқотларини бошлаб юборди

Аксарият телекоммуникация операторлари ҳали ҳам 5G'га ўтишнинг дастлабки босқичларида бўлишса-да, Huawei Оттава лабораторияларида олтинчи авлод тармоқ ечимлари бўйича тадқиқотларни бошлаб юборди.

Хабарларга кўра, компания 13 дан ортиқ университет ва илмий-тадқиқот институтлари билан 6G тармоғи ва унинг қўлланилиши мумкин бўлган соҳалар борасида яқиндан ишламоқда. Компания эълон қилган тахминий прогнозларга кўра, 6G технологияси кенг истеъмолга 2030 йилга қадар чиқарилмайди.

Йил бошида Samsung Сеулдаги тадқиқот базасида шунга ўхшаш изланишларни йўлга қўйганлиги ҳақида янгиликлар пайдо бўлганди. Шу сабабли, Huawei ҳам кейинги авлод мобил алоқа тизимининг асосчилари қаторидан жой олишга ҳаракат қилаётганлиги ажабланарли ҳолат эмас.

Июнь ойида Nokia, Ericsson ва SK Telecom 6G'ни шакллантириш учун меморандумлар асосидаги стратегик ҳамкорликлари ҳақида маълумот беришганди. Умуман олганда, буларнинг барчаси ҳали ҳам дастлабки қадамлардир, чунки ҳозирда 6G учун аниқ стандартлар мавжуд эмас ва барча тадқиқотлар амалий эмас, балким назарий ҳисобланади.

ЎҚИНГ: 6G инсониятга нима беради? Келажак тармоғини яратиш бошлаб юборилган!