Mate 30 Pro "қўлга тушди"!

Mate 30 Pro

Куни кеча Huawei Mate 30 Pro учун ҳимоя ғилофи расми очиқланганди. Ғилофда айлана камера модули, сенсор/карнай/ToF учун тирқиш борлигини кўриш мумкин эди.

Энди эса, смартфоннинг ўзи ундан фойдаланишаётганда "қўлга тушди". Фойдаланувчи смартфон дизайнини махсус ғилоф билан яшириб олган. Бироқ олинган тасвирлардан унинг олд панелини аниқ кўриш ва орқа томони ҳақида умумий тушунча ҳосил қилиш мумкин. Қурилмада деярли 90 градусли қайрилма экран бўлиши кўриниб турибди, камера модули эса тўсиб олинган.

Mate 30 Pro, ўзингмисан?

Камерани кўрмаган бўлсак ҳам, ксенондан қилинганга ўхшовчи узун камера чироғини кўришимиз мумкин. Анчадан бери бундай турдаги чироқлар смартфонларга ўрнатилмай қўйганди, сабаби улар қурилмада катта жой эгаллайди. Балким, Huawei бунинг бир иложини қилгандир.

Орқа панелда овал шаклидаги қора майдон ҳам бор, бироқ унинг остида ҳеч қандай датчик борга ўхшамайди. Бу шунчаки телефон дизайнини имкон қадар яширишга қилинган ҳаракат натижаси бўлса керак. Қувват тугмачаси ўнг томонда, овоз баландлиги назорати тугмачаларининг қуйисида жойлашган. Бу томонда бошқа ҳеч бир тугма йўқ. Демак, аввалги баъзи ғилоф рендер расмлари шунчаки нотўғри бўлган.

Олд томон тасвиридан аён бўладики, аввалги миш-мишларда ҳам айтилганидек, Mate 30 Pro'да камера учун кенг тириқиш сақлаб қолинган. Дисплей юқорисида кўплаб камера ва датчиклар мавжуд. Смартфоннинг юқори қисмида кичик икки тирқиш бор. Улардан каттароғи 3.5 мм лик аудио жек ҳажмида катта эмаслигидан келиб чиқиб, уни IR бластери (пульт "кўзи") деб тахмин қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Huawei ўзининг хариталаш хизмати устида ишламоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!