Антивируснинг кераги йўқ: бешта бепул онлайн сканер

  •   DiMaX
  •  2166
  •  28.08.2019 16:16

Антивируснинг кераги йўқ: бешта бепул онлайн сканер

Windows 10’нинг сўнгги версияларини ишлатаётган бўлсангиз, чет антивируслардан бирортасини ўрнатиш шартмас – Microsoft ҳимоячисининг ўзи ҳам вируслардан етарлича сақлай олади. Бундан ташқари, компьютерингиздаги файлларни ёки унинг тизимини онлайн сканерлар ёрдамида ҳам вирусларга қарши текшириш усули мавжуд.

ЎҚИНГ: Экспертлар Windows ва macOS учун энг ишончли антивирусларни аниқлашди (2019 йил июль)

Онлайн сканерларни кўпчилик тўлақонли деб ҳисобламайди, яна ундан фойдаланиш учун барқарор ва тезкор интернет зарурлиги ҳам бор. Шунга қарамасдан, улар компьютерингиз хотирасини ва тизим ресурсларини банд этмаслиги ҳамда ҳамиша сўнгги вируслардан ҳам бохабарлиги туфайли аҳамиятга лойиқ.

Демак, интернет уланиши орқали компьютерингиздаги вирусларни аниқлаб берувчи бешта бепул сервисни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. VirusTotal

Бу – энг қудратли онлайн сканерлардан бири бўлиб, URL-манзил, IP, домен ёки файлнинг хеш-суммаси орқали ҳам вирусларга қарши текшира олади. Булардан ташқари, VirusTotal сервисида стандарт шаклдаги – файлнинг ўзини серверга юклаб текшириш услуби ҳам мавжуд. Мазкур сервис етмишдан зиёд турли сканерлар ва хизматларни жалб этган ҳолда текширув ўтказади.

VirusTotal шунчаки вируснинг мавжудлиги ҳақида хабар берибгина қолмасдан, зиёнкор дастурий таъминотнинг аниқ номини ва классификациясини ҳам аниқлаб маълум қилади. Унинг хизматидан фойдаланиш учун мана бу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

2. MetaDefender

Гарчи текширувда қўлланиладиган сканерлари ва хизматлари сонига кўра VirusTotal сервисидан қолишадиган бўлса-да, MetaDefender сервисининг муҳим бир ўзига хослиги мавжуд. Яъни, мазкур сервиснинг ўзи ишлаб чиққан Deep CDR услуби вирусларни аниқлашда катта ўрин тутади.

Файлларингизни MetaDefender ёрдамида текшириш учун ушбу ҳавола орқали мазкур сервисни очасиз.

3. Panda Cloud Cleaner

Мазкур сервис мажмуавий ечим таклиф қилади – бутун тизимни вирусга қарши текшириб бера олади. Унда текшириш учун сервиснинг ихчам клиентини кўчириб олиш керак бўлади, у текширувни бошлашдан олдин барча кераксиз жараёнларни ўчириб қўйишга ҳам ёрдам беради.

Бундан ташқари, компьютерни блоклаб қўювчи вируслардан азият чекаётганлар учун Panda Cloud Cleaner ёрдамида тизимни юкловчи флешка яратиш имкони ҳам бор. Мазкур сервисдан фойдаланиб кўраман десангиз – мана ҳаволаси.

4. F-Secure Online Scanner

Мазкур сканер энг тезкорлиги билан ажралиб туради. F-Secure онлайн сканери жуда содда, унда ҳеч нимани ўрнатиш шартмас. Шунчаки “Start” тугмачасини босасиз ва сервис бутун тизимни текшириб чиқади.

Таъкидлаш ўринлики, F-Secure топилган вируслар ва жосус дастурларни йўқотиб ҳам беради. Мана бу ҳавола орқали уни ишлатиб кўриб, ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.

5. Google Chrome браузери

Ҳа, Windows тизимида кенг тарқалган, ўзингиз билган шу Google Chrome браузерининг ўзида антивирус ҳам бор! Ҳа, Windows тизимида кенг тарқалган, ўзингиз билган шу Google Chrome браузерининг ўзида антивирус ҳам бор! Компьютерингизнинг бутун тизимини шу браузернинг ўзидан турибоқ текшириш мумкин. Бунинг учун унинг манзил қаторига chrome://settings/cleanup деб ёзасиз (ёки мана шу ердан нусхалаб олиб ташлайсиз) ва «Найти» тугмачасини босасиз.

Chrome браузерининг анча оммалашганини ҳисобга олсак, у етарлича вируслар базасига эга эканлигини англаймиз.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб Windows'ни кераксиз маълумотлардан тозалаш мумкин: 5 бепул восита

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!