Энг зўр Android смартфонлари рўйхати билан танишинг (2019 йил, куз)

Энг зўр Android смартфонлари рўйхати билан танишинг (2019 йил, куз)

Android мобиллар турининг ўта кўп эканлиги ушбу платформанинг энг катта "плюс"идир. Айни дамда ҳар қандай дидга мос Android смартфонини топишингиз мумкин. Бироқ муқобилларнинг кўплигидан ўзингизга мос келувчи қурилмани топиш гўё сомон ичидан игна қидиришга ўхшайди. Сизга бу борада кўмаклашиш учун қуйида ҳамёнбоплардан тортиб, юқори тоифа флагманларгача бўлган энг яхши Android смартфонлари рўйхатини келтириб ўтамиз.

OnePlus 7 Pro

OnePlus 7 Pro айни дамда харид қилиш учун энг зўр вариантлардан. Смартфон жуда тез ишлайди, корпус сифати аъло даражада, 90Hz экран эса анимация ва (қўллаб-қувватланувчи) ўйинлар билан фойдаланувчи амалиёти ажойиб бўлишини таъминлайди. 670 доллардан бошланувчи нархи билан OP7 Pro савдоси 1 000 доллардан баландроқ Samsung ва Google флагманлари савдосидан чаққонроқ ҳамдир.

Техник жиҳатлари қаторига Snapdragon 855 SoC, моделига қараб 6/8/18ГБ оператив хотира, 128/256ГБ ички хотира, 6,67" ҳажмли 90Hz янгиланиш частотасига эга 1440p AMOLED экран, 4 000 мА/соатли аккумулятор, 16 мегапикселли корпусдан сизиб чиқувчи олд камералар киради.

Google Pixel 3a ва 3a XL

Google бир неча йиллардан бери биринчи марта ҳамёнбоп смартфонлар сота бошлади. Pixel 3a ва 3a XL гаджетлари мос равишда 399 ва 479 долларга сотилади. Бу икки қурилма флагманликка даъво қилмаса-да, кўпгина техник жиҳатлари билан Pixel 3'га ўхшаганидан кўпчилик 3/3a/3 XL ўртасидаги фарқни сезмаса керак (фақат дизайнида тафовут бор).

Ҳар икки телефонда Snapdragon процессори, 4ГБ RAM, 64ГБ ROM, аудио жек (бу ҳам ҳозирги кунда эътибор бериладиган жиҳатлардан бўлиб қолди), Google Pay учун NFC, орқага ўрнатилган бармоқ изи сканери, 12.2МП орқа камера, 8МП селфи камера бор. Кичикроқ моделга 5,6 дюймли фисплей, 3 000 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлса, XL 6" экран ва 3 700 мА/соат аккумуляторга эга.

Samsung Galaxy Note 10

Samsung'нинг ҳозирги Note флагманлари аввалгиларидек уникал эмас; S серия смартфонлари билан Note'лар ўртасида айни дамдаги мавжуд ягона фарқ S Pen'дир. Бироқ бу энг сўнгги модель ёмон дегани эмас, албатта. Galaxy Note 10 смартфонда бўлиши керак бўлган деярли барча жиҳатга эга. Яхши камера керакми? Note 10'да бор. Сувга чидамлилик муҳимми? Бу ҳам бор. Катта аккумулятор билан тезкор процессор-чи, дейсизми? Муаммо эмас. Аммо, лекин, бироқ аудио жек мавжуд эмас.

Samsung Galaxy S10e

Samsung бу йил арзонроқ флагман — Galaxy S10e тақдим қилди. Смартфонда Samsung'нинг 900 доллардан қимматроқ нарх тоифасидаги мобилларида бор барча жиҳат: Snapdragon 855 SoC, 12МП ва 16МП ўта кенг бурчакли камера, IP68 сувга чидамлилик даражаси, аудио жек ва Samsung Pay бор.

Galaxy S10'га қараганда баъзи камчиликлари ҳам бор, лекин кўпчилик ёки буни пайқамайди, ёки унчалик ҳам аҳамият бермайди. Масалан, S10e'да экран резолюцияси кичикроқ (2280 х 1080), бироқ дисплей HDR'ли AMOLED панелдир. Телефото камера ҳам йўқ, смартфон ҳажми ҳам кичикроқ (5,7 дюйм). S10e'да бармоқ изи сканери ён томонда жойлашган, лекин S10/S10+ ларнинг экраности датчигидан тезроқ ишлайди.

Asus Zenfone 6

Asus Zenfone 6'ни бу йилги энг муваффақиятли смартфонлардан бири деб кўрсатсак, хато бўлмас. Флагманларга хос жиҳатларга эга бўлса-да, улардан бир неча юз доллар арзонроқ турувчи ушбу қурилма OnePlus смартфонларига тўғридан-тўғри рақиб ҳисобланади. Нархи 499 доллар.

Техник маълумотларига тўхталсак. Zenfone 6 Snapdragon 855 процессорида ишлайди, 6/ГБ тезкор хотирага эга. Доимий хотира сиғими 64/256ГБ. SD уяси ҳам бор. Аккумулятори 5 000 мА/соат сиғимга эга, аудио жек ҳам ўрнатилган. Экран эса 6,4“ 1080p IPS edge-to-edge дисплей. Дисплейда селфи камера учун тирқиш йўқ. Селфи олмоқчи бўлсангиз, орқа камера олд камера вазифасини бажариш учун 180 градусга бурилади.

Nokia 7.1

Айтиш мумкинки, ҳозирда Nokia'нинг энг яхши ҳамёнбоп смартфони Nokia 7.1 дир. Унда 1080p экран, Snapdragon 636 SoC, қўшалоқ орқа камера, тўловлар учун NFC, Type-C порт ва аудио жек ҳам бор.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Дунё бўйича энг кўп сотилган смартфонлар рейтингида кутилмаган етакчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.