Инсайдерлар Samsung Galaxy S11 ҳақида эксклюзив маълумот эълон қилди

Инсайдерлар Samsung Galaxy S11 ҳақида эксклюзив маълумот эълон қилди

Samsung Galaxy S11 флагмани қайси рангларда бўлиши ҳақида Sammobile сайтида эксклюзив маълумот эълон қилинди. S11 ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлиши мумкин, лекин қурилма Samsung'нинг кейинги флагамани бўлишини инобатга олиб айтиш мумкинки, яқинлашиб келаётган бир неча ҳафта ичида у ҳақда янада кўпроқ маълумотлар оқими пайдо бўлади.

Samsung Galaxy S11 тақдимоти кейинги йил бошида бўлиши керак. Агар Galaxy'лар тақдимоти анъанаси яна давом эттирилса, навбатдаги флагман 2020 йил февралига қадар намойиш қилиниши керак.

Sammobile'дагиларнинг ёзишича, Galaxy S11'да ранглар гаммаси одатдаги ранглардан иборат бўлади. Samsung девайснинг кўк, пушти, қора ва оқ рангли талқинларини ишлаб чиқармоқчи. Galaxy Note 10 ҳам бу рангларнинг барчасида мавжуд. Компания Note 10'да Aura брендини қўллаган эди. Бу S11'га ҳам жорий қилиниши мумкин. Агар ростдан шундай бўлса, S11 Aura Glow рангида ҳам тақдим қилиниши мумкин, бу ранг кўплаб ишқибозларга ёқиб тушади. Aura Glow қанчалик муваффақиятли чиқишини Note 10 кўрсатиб берганди. Galaxy S11 ишқибозлари смартфоннинг бу рангдаги талқинидан жуда мамнун бўлади.

Инсайдерлари, шунингдек, смартфоннинг хотира сиғими опциялари ҳақида илгари маълумот беришгани ҳақида ёзади. Уларнинг айтишича, S11 оиласи смартфонлари 128ГБ'дан 1ТБ'гача бўлган хотира сиғимга эга бўлади. Galaxy Note 10 ҳақидаги илк миш-мишларда ҳам, ҳам 128ГБ, ҳам 1ТБ сиғимга эга ички хотира ҳақида гапирилганди, бироқ ҳар иккиси ҳам охир-оқибатда нотўғри бўлиб чиқди.

Яқин кунлар ичида Galaxy S11 ҳақида янги маълумотларни кутиб қолинг. Яқин келажак флагмани ҳақидаги назарияга асосланган миш-мишлар ҳам пайдо бўлишни бошламоқда.

ЎҚИНГ: Айланувчи камерали Galaxy A80 ва бошқа Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 7 сентябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!