OnePlus 7T қадоқдан Android 10'да ишлайди

OnePlus 7T қадоқдан Android 10'да ишлайди

Хитойнинг OnePlus компанияси 7T смартфони ва илк телевизорини эртага, 26 сентябрь куни, тақдим этиши режалаштирилган. Тақдимотдан олдин OnePlus'дагилар, авваллари ҳам қилишганидек, янги маҳсулот ҳақида бир куннинг ўзида қисқа-қисқа маълумотларни кетма-кетликда тақдим қилмоқда.

Сал аввалроқ OnePlus 7T қадоқ қутисининг расмий тасвири кўрсатилган эди. Ундан кўришимиз мумкин эдики, 7T ҳам ўзидан аввалги OnePlus'лар каби қизил рангли қутида сотувга чиқади.Энди эса, компания асосчиси ва Бош ижрочи директори Пит Лау (Pete Lau) смартфон ҳақида янги маълумотларни ўртоқлашди. Қуйида унинг ёзганларини тўлиқлигича келтириб ўтамиз:

Биз OnePlus 7T смартфонимизни дастурий таъминотнинг энг сўннги тақлини, Android 10'да тақдим қилаётганимиздан жуда мамнунмиз. OnePlus Google иловалари ва хизматларига эга Android 10'ни янги қурилмасида аввалдан ўрнатган илк смартфонсоз бўлади. Бизнинг "Ҳеч қачон тўхтама" номли шиоримиз энг сўнгги технологияларни яратиш йўлларини доимий равишда қидиришимиз ва мижозларимизга мавжуд бўлган "энг тезкор ва силлиқ" амалиётни тақдим қилишимизни кафолатлайди.

OnePlus 7T Android 10'нинг тўлиқ талқини қадоқдан ўрнатилган илк қурилма бўлади. Тўғри, Huawei'нинг Mate 30 линейкаси смартфонлари ҳам Android 10 билан тақдим қилинди, бироқ АҚШ-Хитой савдо уруши сабаб улар Play Store ва бошқа барча Google иловаларидан маҳрум қилинган.

Android 10 борасида OnePlus ҳатто Google'дан ҳам илғор бўлди. Қидирув гиганти ўзининг қадоқдан Android 10'да ишловчи Pixel 4 ва Pixel 4 XL гаджетларини 15 октябрда тақдим қилади.

Илгарироқ, OnePlus 7T'нинг орқа томон расмий рендерлари тақдим қилинганди. Тасвирларда худди OnePlus 7'даги каби учта объективдан иборат "орол" камера модулини кўришимиз мумкин.Диспелйнинг янгиланиш частотаси ҳам OnePlus'ники билан бир хил: 90Hz. Лекин экран резолюцияси бироз кичикроқ: 1080p+ (OnePlus 7'да эса 1440p+).

Умуман олганда, OnePlus'нинг "ука"си OnePlus 7T анчагина такомиллаштирилган жиҳатларга эга бўлади. Смартфон ҳақида билишимиз керак бўлган ягона маълумот бўлиб ҳозирча унинг нархи қолмоқда.

ЎҚИНГ: OnePlus TV тақдимот куни, хусусиятлари ва нархи маълум бўлди