Telegram’да ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи расм ёки видео жўнатамиз

  •   DiMaX
  •  11415
  •  08.10.2019 11:39

Telegram’да ўз-ўзидан ғойиб бўлувчи расм ёки видео жўнатамиз

Юқори даражада махфийлиги билан ишонч қозонган Telegram мессенжерида маълум вақтдан сўнг автоматик йўқолиб кетадиган сурат ёки лавҳа жўнатиш мумкин. Мазкур функция ушбу сервиснинг iOS ҳамда Android учун ишлаб чиқилган иловаларда ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!

Буни қуйидагича амалга оширамиз:

  1. Мессенжерда фото ёки видеофайл юбориш керак бўлган суҳбатдошни танлаймиз. Унга файл бириктириб юбориш (скрепка шаклидаги) тугмачасини босамиз.
  2. У ердан жўнатиладиган расм ёки лавҳани танлаймиз, унинг остида махсус меню қатори кўринади:

  1. Шу ердаги таймер белгичаси устига босамиз ва керакли вақтни белгилаймиз. Юборилаётган сурат ёки ролик шунча муддатдан сўнг ғойиб бўлади.
  2. Юбориш тугмачасини босамиз.

Ғойиб бўлувчи расм ёки видеоли хабарни олган суҳбатдошга унинг қанча вақтгача йўқолмай туриши хира тарзда кўриниб туради. Агарда қабул қилувчи томон шу пайт мобайнида расмни сақлаб қолиш учун экрандан скриншот олса, жўнатувчига бу кўринади.

ЎҚИНГ: Telegram’да телефон рақамингизни буткул яшириш йўлини ўрганиб олинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.