Xiaomi Mi Note 10 (ёки CC9 Pro) смартфонининг камера хусусиятларига тавсиф берилди

Xiaomi Mi Note 10 (ёки CC9 Pro) смартфонининг камера хусусиятларига тавсиф берилди

Xiaomi Mi Note 10 (ёки CC9 Pro) смартфонининг тақдимотига ҳам қисқа фурсатлар қолмоқда, компания эса смартфон ҳақида маълумотларни улашишда давом этяпти.

Бу гал қандай маълумотлар улашилди?Бу гал компания қурилма камераларининг ўзига хос хусусиятларини эълон қилди. Илгари тахмин қилинганидек, смартфонда Xiaomi Mi Mix Alpha контсепциядаги каби Samsung'нинг 108 мегапикселли ISOCELL Bright HMX линзаси асосий модул қилиб олинган.

Бундан ташқари, қурилма 5 мегапикселли супер OmniVision OV08A10, 5х оптик ва 50х рақамли зум, 20МП ультра кенг бурчакли Sony IMX350, портретлар учун Samsung'нинг S5K2L7 12 мегапикселли линзаси ва макро суратлар учун 2 мегапикселли камера билан таъминланади. Асосий модул ва қурилма линзалари оптик тасвир стабилизациясини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi Note 10 (ёки CC9 Pro), шунингдек, томчи камерали AMOLED дисплей, Snapdragon 730G ўйин процессори ва 30 ватт тезкор зарядланадиган 5200 мА/соатли аккумулятор билан жиҳозланади. Гаджет 5 ноябрь куни Хитойда намойиш этилади, смартфоннинг глобал тақдимоти эса бир ҳафта ўтиб — 14-ноябрь куни Полшада бўлиб ўтади.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Geekbench листинги Xiaomi Mi Note 10 ва Mi CC9 Pro'лар аслида битта смартфон эканлигини тасдиқлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!