Янги кўринишдаги Redmi Note 8 Pro тақдим қилинди

Янги кўринишдаги Redmi Note 8 Pro тақдим қилинди

Дунё бўйлаб сотувлари давом этаётган Redmi Note 8 Pro смартфонининг янги рангдаги талқини тақдим қилинди.

Бу ҳақида Playfuldroid сайти хабар бермоқда.

Deep Sea Blue (Чуқур денгиз кўки) деб аталувчи рангдаги смартфон Тайванда дебют қилинди. Орқа панель тўқ кўк ва аква (сув) рангларида товланади. Helio G90T чипида ишловчи смартфон Тайван бозорида бир-биридан хотира сиғими билан фарқланувчи икки талқинда сотувда мавжуд. Қурилманинг бошқа жиҳатлари эса одатий Note 8 Pro'лар билан бир хил (64МП асосий, 8МП ультра кенг бурчакли, макро ва сатҳ камералари). Олд томон эса 20МП камера учун очилган тириқшга эга 6.53 дюймли LCD панель билан қопланган.Redmi Note 8 Pro'нинг кўпчиликка ёққан жиҳати USB-C порти орқали 18 ваттда қувватлаш технологияси ва 4 500 мА/соатли аккумуляторидир. 3.5 мм аудио жек ва электрон қурилмаларни бошқариш учун пульт ҳам бор. 

Смартфоннинг 6/64ГБ ли талқини 215 доллар, 6/128 ли версияси эса 250 доллар атрофида туради. Қурилмага ҳафта охиригача олдиндан буюртма берсангиз, совға сифатида 10 000 мА/соатли чўнтак қувватлагичига ҳам эга бўласиз.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8T намойиш қилинди – унинг оддий Redmi Note 8’дан фарқлари қандай?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!