Instagram сиздаги муҳим фазилатни «ўлдиради»!

  •   DiMaX
  •  3452
  •  11.11.2019 10:44

Instagram сиздаги муҳим фазилатни «ўлдиради»!

Ижтимоий тармоқлар даврида улардан ҳар бирининг ўзига яраша ўрни, функциялари, ўзига хосликлари, ютуқ ва камчиликлари мавжуд. Instagram асосан суратлар ва қисқа видеолавҳалар улашиладиган платформа, айниқса, ёшлар орасида оммалашган.

ЎҚИНГ: Instagram ҳақида сиз билган ва билмаган 25 факт

Oliver KMIA никли фойдаланувчи ўзининг Рим шаҳрига қилган саёҳатидан сўнг қизиқ бир нарсани пайқаб қолган ва бу ҳақда видеолавҳа тайёрлаган. Ҳар хил Instagram-аккаунтлардан олинган расмлар асосида ишланган ушбу ролик мазкур тармоқда аксарият бир хил расм ва видеолар улашаётганини кўрсатган.

«Шаҳар бўйлаб кезаётган оломонни кўриб мен ҳайратда қолдим. Ўзим ҳам улардан бири эдим – яхшироқ ҳам, ёмонроқ ҳам эмас. Барча сайёҳлар каби, шу ерга етиб олиш, диққатга сазовор обидалар бўйлаб айланиб чиқиш ва отелда қолиш учун мен шунча ёқилғи сарфлаб келдим. Кейин эса, бир неча ой аввал кўрганим – рассом Hiérophante тайёрлаган видеолавҳа эсимга тушди. Ўзим ҳам худди шундай киноя руҳидаги, оммавий туризмдаги бир хилликни акс эттирувчи лавҳа тайёрлашга қарор қилдим», – дейди Оливер.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, видеолавҳа турли мамлакатлар фуқароларининг хорижга чиқиш паспортлари акс этган суратлардан бошланади. Кейин самолётнинг қаноти расмларига навбат келади. Сўнг эса айнан бир хил ракурсдан олинган, кишилар айни бир хил ҳолатларда тушган, ўша-ўша фильтрларда сайқалланган расмларнинг улкан кетма-кетлигини кўрамиз. Тож-Маҳал, Эйфель минораси, Мачу-Пикчу ва бошқалари – барчасида тушилган бир хил расмлар Instagram бўйлаб кезиб, лайк тўплаб юрибди. Шунингдек, саёҳатчининг «портфолио»сида албатта таом суратлари, кўзгу олдидаги селфи ҳам мавжуд.

Мазкур видеони тайёрлаб улашишдан Оливер кўзлаган мақсад – Instagram кишилардаги ижодкорликни, креативликни, оригиналликни маҳв этаётганини кўрсатишдир. Барча сайёҳлар каби бир хил расмларга тушиб улашиш – ўша оломонга эргашиш билан баробар, дейди у. Ундан кўра оригинал ғоялар билан, бошқаларга ўхшамайдиган тарзда суратлар ва селфилар олиш кишининг ўзи учун ҳам, аккаунтини кузатувчилар учун ҳам яхши.

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!