Samsung Xiaomi'дан "ўғирласа" қандай бўлади?

Samsung Xiaomi'дан

Ҳошияларсиз ва икки томони ҳам дисплей билан қопланган корпусга эга Xiaomi Mi Mix Alpha'нинг тақдимотидан сўнг, YouTube'чи AndroidLeo ўзининг тасаввурларига эрк берди.

Агар Mi Mix Alpha'га ўхшаш смартфон Samsung томонидан чиқарилса қандай бўларди?

Дизайнер яратган Samsung Galaxy Alpha Pro смартфони концепцияси Xiaomi Mi Mix Alpha'га жуда ўхшаш, аммо дизайнер орқа панелдаги камера жойлашган вертикал чизиқни бироз силжитишга қарор қилган. Экран-корпус нисбати эса 190% ни ташкил этади.Samsung Galaxy Alpha Pro'да ҳеч қандай моддий тугмалар мавжуд бўлмасдан, корпус титан қотишмасидан тайёрланган. Муаллифнинг таъкидлашича, тасаввурдаги қурилманинг батарея сиғими 5 000 мА/соатни ташкил қилади.

Бармоқ изи сенсори экран остига ўрнатилган, қурилмада олд камера йўқ, унинг вазифасини тўртта линзадан иборат асосий камера бажариши мумкин.Агар Samsung бундай смартфонни чиқарадиган бўлса, унинг нархи 1500 доллардан арзонроққа бўлиши тахмин қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу смартфон дизайни iPhone Slide Pro'ники каби фантазияда яратилди, холос.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Apple энди келиб-келиб Xiaomi’дан нусха ола бошлади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!