5G'ли Redmi K30 қачон чиқиши айтилди

5G'ли Redmi K30 қачон чиқиши айтилди

Ўтган ой 5G технологиясига эга Redmi K30 смартфони чиқаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Мана, орадан деярли бир ой ўтиб, Хиаоми бу гаджет қачон чиқиши ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди.

Тақдимот режаси ҳақида Xiaomi Group вице-президенти Лу Веибинг (Lu Weibing) томонидан Weibo'да хабар берилди. Жаноб Веибинг, хитойчадан сўзма-сўз таржима қилганда, "2020, Redmi 5G пионер. K30'ни кўринг!" дея ёзган.Постга Redmi қурилмаларининг хитойлик бошқа рақиблар орасидаги позицияси акс этган кичик жадвал ҳам илова қилинган.

Redmi K30 смартфони қўш-5G'ни таъминловчи Qualcomm 7250 чипига эга бўлиши кутилмоқда. Қурилмага, шунингдек, худди Galaxy S10+ даги каби тириқишга эга қўшлинзали селфи камера ўрнатилиши керак.

Смартфон ҳақида бошқа маълумот ҳозирча мавжуд эмас. Бироқ кейинги йил Хитойда бўладиган тақдимот яқинлашиши билан девайс ҳақида батафсилроқ билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда антиқа гаджет тақдим қилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!