"Okay, Google: Менга ўзинг ҳақингда гапириб бер!"

Google - дунёдаги энг машҳур қидирув тизимларидан бири бўлиб, усиз интернетни тасаввур қилишнинг иложи йўқ.

Ушбу мақолада 20 ёшга тўлган компания ҳақида қизиқарли маълумотларни сиз билан ўртоқлашамиз. Бошладик!1. 1997 йили Google'ни ишлаб чиққан муҳандислар яратилган қидирув механизмини Yahoo компаниясига 1 миллион долларга сотиш учун Силикон водийсига ташриф буюришди, аммо компания эгалари бу сўммани рад этишган. 5 йилдан сўнг 2002 йилда Yahoo'нинг ўзи Google'га мурожаат қилди ва тармоқни сотиб олиш учун 3 миллиард доллар таклиф қилди, аммо рад жавобини олишди.

2. 2010 йилдан бери Google ўртача ҳисобда ҳар ойда биттадан компанияни сотиб олади.

3. Google'нинг биринчи логотипи текинга ишлаган график дизайнерлар ёрдамида яратилган. 1999 йилда эса компаниянинг асосчиларидан бири Сергей Брин дизайн мутахассисига мурожаат қилиб, кўзга ташланувчи логотип яратишни сўраган. Шундай қилиб, очиқ рангларда ишланган, енгиллик ва қувонч ҳиссини уйғотувчи оддий тондаги логотип дунёга келган.

4. Ходимлар жамоаси атиги 40 кишидан иборат бўлганда, компания ишчилар учун ошпаз ёллаган. Бугунги кунда эса компанияда овқат ҳеч қачон тугамайди. Махсус кафелардаги ноз-неъматларнинг мўллиги ва хилма-хиллиги биринчи бор ташриф буюрган одамларни ҳайратда қолдиради.5. Google'нинг асосий саҳифаси бундай содда кўринишда қолганининг сабаби шундаки, уни ишлаб чиқувчилар HTML тилини унчалик яхши билмас эдилар ва интерфейсни иложи борича содда қилишга ҳаракат қилишган. Энг катта қийинчилик "Қидириш" тугмасини ишлаб чиқиш бўлган. Ўшанда, қидирув сўровини фақат Enter тугмасини босиш орқали амалга ошириш мумкин бўлган. Муаммони ҳал қилиш учун саҳифа охирида аниқ кўринувчи маркер сифатида саҳифа кодига махсус нусха кўчириш хабари киритилган.

6. 2004 йилда Google компаниясининг аксарият ходимлари миллионер бўлишди, ҳатто, улардан бири компанияда 1999 йилдан бери массажчи бўлиб ишлаётган ходим эди.7. Google.com ўзининг муайян даврлардаги дудллари билан машҳур. Булар компания логотипига илова қилинган қайсидир мавзу билан боғлиқ ёки қандайдир маънога эга махсус чизмалардир. Илк дудл компания асосчилари фестивалга кетганлиги ва фойдаланувчиларнинг техник талабларини тезда ҳал қила олмаганликлари сабабли пайдо бўлган.8. Дастлаб компания Googol деб номланган, аммо нотўғри имло сабабли компания номи Google'га ўзгарган ва шундайлигича қолган.

9. Агар компания ходими вафот этса, унинг хотинига турмуш ўртоғи маошининг ярми миқдоридаги тўлов 10 йил давомида тўлаб борилади.

10. Компанияда иш пайтида, айрим ҳолларда, алкоголь ичишга рухсат берилган. Масалан, баъзи ютуқлар шарафига ёки янги функцияларнинг ишга туширилиши муносабати билан, баъзида эса шунчаки сешанба кунларида.

11. Компания ходимлари учун ишга боришда ва ишдан қайтишда такси бепул, албатта, масофанинг узоқ-яқинлиги мутлақо аҳамиятсиз.

12. Компания атрофидаги майсазорларни чиройли кўринишда сақлаш учун эчкилардан фойдаланишади.13. Компаниянинг Нью-Йоркдаги офиси ўзининг ғаройиб қавати билан машҳур. Бу қаватда кичик қоялар ва альпинистик деворлар ҳамда ўйин автоматлари ва Lego хонаси мавжуд. “Бунақада, ходимлар қачон ишлашади?“ дерсиз. “Бу нарсалар бизни иштиёқ билан ишлашга ундайди, ишимизни ўз вақтида бажарамиз, шунда компания биз билан фахрланиши мумкин“, - дея таъкидлайди компания ходимларидан бири.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Okay, Google, мени профессионалга айлантир!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.