Интернет биз кутгандек бўлмади(ми)?

Интернет биз кутгандек бўлмади(ми)?

Инсониятнинг энг буюк ихтироларидан бири бўлган интернет биз кутгандек бўлмади.

Яқинда бу мавзуда The New York Times журналида мақола эълон қилинди. Унда мутахассислар фикри келтириб ўтилган. Бу маълумотларни сизга ҳам илиндик.

Интернетдаги тенгсизлик кенгайиб бормоқда

▪︎“Ҳашаматли“ интернет оммалашиб бормоқда.“Олдинлари, онлайн хизмат ва товарларга пул сарфлаш соддалик саналарди. “Айланма йўллар“ни билмаганларгина интернетдаги хизматларга пул сарфлайди, деб ҳисобланарди. Ҳозирда эса онлайн хизматларга обуна бўлиш статус рамзига айланган. Яқин келажакда эса сиз фойдаланадиган интернет сифати унга қанча пул сарфлашингизга боғлиқ бўлади“. -Кевин Руз

▪︎Америка ҳам тўлиқлигича тезкор интернет билан қопланмаган.“Маълумот юклаш тезлиги сониясига 100 мегабит ёки ундан юқорироқни ташкил этувчи тезкор интернет охирги йилларда кенг оммалашаётган бўлишига қарамай, Қўшма Штатларнинг шаҳардан ташқари ҳудудларида бу ҳамон муаммолигича қолмоқда. 2016 йилги маълумотларга кўра, Америка қишлоқларида яшовчи аҳолининг фақат учдан бирида тезкор интернетга уланиш имкони бўлган. Федерал коммуникация комиссияси статистикасига кўра эса, 2018 йилга келиб ҳам АҚШ қишлоқларидаги 40% аҳоли тезкор интернетга эга бўлмаган. Юқоридаги харитада аҳолисининг камида ярми тезкор интернетга эга ҳудудлар бўяб кўрсатилган“. -Кети Пик

▪︎Ҳозирча 5G 5G эмас.“Автобус бекатида туриб ҳам киноларни стриминг қилиш имконини берувчи энг тез мобил интернет бутун дунё бўйлаб фақатгина саноқли шаҳарларда жорий қилинган. Операторлар ўзлари тақдим қилаётган тамоқларини 5G деб атайди, лекин уларнинг ҳаммаси турлича технологиялардан фойдаланганликлари сабаб бир оператор тақдим қиладиган 5G тезлиги бошқасиникидан ўта катта фарқ қилади“, дейди бутун дунёдаги мобил ва симли интернет тезлигини кузатиб борувчи Ookla компанияси вакили Адрейн Блам. Юқоридаги графада ҳар бир минтақага тегишли айлана у ерда нечта шаҳарда 5G тармоғи борлигини кўрсатади“. -Кети Пик

Хитойда бутунлай янгича интернет барқ урмоқда

▪︎Миллиардлаб одамлар ишлатаётган иловалар ҳақида сиз ҳаттоки эшитмагансиз ҳам.“BAT (Baidu, Alibaba ва Tencent) номи билан танилган биринчи авлод Хитой техногигантлари интернетга фақат компьютерлар билан уланиш имкони бўлган йилларда яратилган. Бироқ мобил интернет ривожланиши билан худди шундай бошқа бир учлик - TMD (Toutiao, Meiyuan/Dianping ва Didi Chuxing) дунёга келиб, хитойликлар ҳаётининг ҳар бир жабҳасида ўзгариш ясади. Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги гўё саккизоёқ каби кенгайиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларни қамраб олди. Юқоридаги чизмада хитойликлар кенг фойдалаувчи иловаларнинг баъзилари улар бажарадиган функциясига кўра жойлаб чиқилган“. - Йирен Лу

▪︎Хитой интернети бутунлай ўзгача истиқболни шакллантириши мумкин.

“WeChat аслида оддий чат иловаси сифатида яратилган эди, ҳозир эса супериловага айланган. Ойлик фаол фойдаланувчилари сони бир миллиарддан ортиқ платформа энди шунчаки ижтимоий тармоқ эмас - унинг ёрдамида тўловлар амалга ошириш мумкин, бошқалар билан алоқа қилиш, истиқболда унинг воситасида онлайн бизнес қилиш ҳам мумкин. 2008 йилда Apple'нинг App Store'ни очиши билан мобил интернетнинг биринчи босқичи бошланган ва бунга ҳам ўн йилдан ошди; худди шундай WeChat ҳам келажак интернети, яхшими-ёмонми, қандай бўлишини маълум даражада кўрсатади“. -Йирен Лу

Ҳукумат назорати кучайиб бормоқда

▪︎Ҳукумат ҳомийлигидаги нотўғри маълумотлар ёмғири жала бўлиб қуйилмоқда.“Оксфорд интернет институти маълумотларига кўра, охирги икки йилда сиёсий дизинформация (атайлаб тарқатилган нотўғри маълумот) тарқатувчи давлатлар сони икки баробар ортиб, 70 тага етган. Бундай мақсадлар учун, айниқса, Facebook'дан фойдаланилади. Платформада жами 56 та ҳукумат томонидан ташкиллаштирилган ахборот операциялари аниқланган. Энг даҳаштлиси шуки, дизинформация тактикаси аниқланиб, бу ҳақда ҳисобот берилганда, бошқа давлатлар бу усулларни ўрганиб олиб, амалга татбиқ қилмоқда, яъни ҳукуматлар бир-биридан ўрганмоқда. Юқоридаги харитада бўяб кўрсатилган мамлакатларда ҳукумат доимий равишда ёки сайловлар пайтида дизинформация опертасияларини олиб боради“. -Деви Алба

▪︎Туркия ва цензура кенг тарқалган бошқа давлатларда интернетдан ҳақиқатни қидириш ўз калласини кундага қўйиш кабидир.“Президент Эрдоғаннинг цензурали режими остидаги турклар одатий, кунлик мавзулар, масалан, зилзиланинг неча баллик бўлгани, маҳалласидаги ёнғиннинг сабабчиси ва валюталар курси ҳақида бемалол маълумот топишлари мумкин. Бироқ мамлакатда Wikpedia ва бошқа кўплаб сайтлар тақиқланган, интернетда ёки Facebook'да ҳукуматга қарши айтилган гап билан кўз очиб юмгунча қамоқхонада ўтирган бўлишингиз мумкин. Масаланинг энг ачинарли жиҳати шуки, турклар ҳаттоки қандай маълумотлардан бехабар эканликларидан бехабар“. -Сузи Ҳансен

ЎҚИНГ: Android-смартфондаги Chrome’ни доимо «Инкогнито» режимида ишлайдиган қиламиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!