FCC расман тасдиқлади – Galaxy S10 Lite тақдимотга тайёр!

  •   DiMaX
  •  1813
  •  21.11.2019 13:56

FCC расман тасдиқлади – Galaxy S10 Lite тақдимотга тайёр!

Samsung компанияси бу йилги флагман смартфонлари – Galaxy S10 (сотиб олиш) туркумида яна битта моделни тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Гарчи номи Galaxy S10 Lite бўлса-да, хусусиятларига кўра бу гаджет унчалик ҳам «Lite» эмас.

ЎҚИНГ: S10/S10+ "Lite"ми, S10 Lite "Lite"ми?

Galaxy S10 Lite ҳамёнбоп флагманини Geekbench сервисида текшириб кўришгани фош этилганди. Энди эса мазкур қурилма АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (Federal Communications Commission, FCC) маълумотлар базасида пайдо бўлди. Ҳужжатларда унинг корпуси ўлчамлари 160 х 75 миллиметрлик экани кўрсатилган.

Мазкур идора айнан АҚШ ҳудудида сотишга тайёр бўлган қурилмаларгагина сертификат беради. Шунга қараганда, Samsung Galaxy S10 Lite яқин орада намойиш қилиниб, АҚШда сотувга чиқарилади.

ЎҚИНГ: Samsung W20 5G – компаниянинг иккинчи букламафони намойиш этилди

Бундан ташқари, шу қурилманинг ўзидан – Созламалар бўлимидан олинган скриншотлар ҳам интернетга чиқди. Уларда модел номи чиндан ҳам Samsung Galaxy S10 Lite эканлиги ўз исботини топган:

Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, Galaxy S10 Lite «электрон юраги» – Qualcomm Snapdragon 855 чипсетидир. Унинг бош камераси 48+5+12, олд камераси эса 32 мегапикселлик датчиклардан иборат.

Samsung бу ҳамёнбоп флагманини декабрдаёқ расман тақдим этиши мумкин. Компаниянинг ҳозиргача сотувга чиққан аксарият телефонларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Asus, Samsung, Sony ва Xiaomi: Заводданоқ хавфли дастурлар ўрнатилган 32 та смартфон

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.